Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Австрияда Венадаги теракт иши бўйича ҳукм чиқарилди
2020 йилда "Бермуд учбурчаги" мавзесида ўт очган шахснинг икки шериги умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинди. Терактда иштирок этган яна тўрт киши - 2 йилдан 20 йилгача муддатга озодликдан маҳрум этилди.
2020 йил ноябрида Вена марказида ўт очган шахснинг икки шериги 2 февраль, пайшанбага ўтар кечаси Австрия пойтахти суди томонидан қотилликда иштирок этиш билан боғлиқ террорчилик ҳаракатларида айбланиб, умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинди. Яна тўрт нафар айбланувчи икки йилдан 20 йилгача муддатга озодликдан маҳрум этилди.
2020 йил 2 ноябрь куни Австрия паспортига эга Шимолий Македония Республикасида туғилган 20 ёшли Куйтим Фейзулай Вена шаҳрининг гавжум "Бермуд учбурчаги" (Bermudadreieck) мавзесида, марказий синагога ва Вена опера театри яқинида ўт очди. Австрия расмийлари теракт деб тан олган ушбу отишма натижасида 4 киши ҳалок бўлди: икки эркак ва икки аёл. Яна 23 киши жароҳатланган.
Полиция Фейзулайни воқеа жойида отиб ташлади. Ҳодиса учун жавобгарликни ИШИД гуруҳи ўз зиммасига олди.
Ўша фожиали воқеалардан сўнг Австрия ҳукумати бўлажак террорчини кузатмагани учун қаттиқ танқид қилинди: Фейзулай 2018 йилда Сурияда ИШИД жангариларига қўшилишга урингани учун қамоқ жазосига ҳукм қилингани маълум бўлди. Шу билан бирга, махсус хизматлар у қамоқдан чиққанидан сўнг Австрияга қўшни давлатлардаги шахслар билан боғланиб, қурол сотиб олишга урингани ҳақида маълумотга эга бўлган.
Мавзуга оид
11:00 / 27.05.2025
Ливерпулда машина одамларга қарата ҳайдалгани теракт деб ҳисобланмаяпти
10:40 / 05.05.2025
Бразилия полицияси Леди Гага концертидаги терактнинг олдини олди
08:37 / 25.04.2025
Россияда терактни тайёрлаётган «марказий осиёликлар» йўқ қилингани хабар берилди
09:30 / 24.04.2025