Рим папаси Путин ва Зеленский билан учрашишга тайёр
Понтифик тинчликка эришиш учун Россия ва Украина раҳбарлари билан учрашишга тайёр эканини яна бир бор таъкидлади.
Рим папаси Франциск Россия ва Украина президентлари Владимир Путин ҳамда Володимир Зеленский билан Украинадаги урушни тугатиш масаласини муҳокама қилишга тайёр. Бу ҳақда, Corriere della Sera нашрига кўра, понтифик 5 февраль, якшанба куни маълум қилди.
«Мен иккала президент билан ҳам, Украина президенти билан ҳам, Россия президенти билан ҳам учрашишга очиқман», — деб жавоб берди Франциск Россия ва Украина етакчилари билан тинчлик масаласини муҳокама қилиш имконияти ҳақидаги саволга.
Унинг сўзларига кўра, у худди шундай ташрифни Москвага амалга ошириш имконияти бўлмагани учунгина Киевга ҳам бормаган. «Мен мулоқот қилдим, чунки урушнинг иккинчи кунида Россия элчихонасига бориб, музокаралар учун кичик имконият бор экан, Путин билан гаплашиш учун Москвага боришни хоҳлаётганимни айтдим. Ўшанда вазир Лавров бунга юқори баҳо беришини айтди, лекин: «кейинроқ ўйлаб кўрамиз», деб жавоб қайтарди», деди Франциск. Аввалроқ, 85 ёшли понтифик унинг соғлиғи Киев ва Москвага сафарига тўсқинлик қилаётганини тушунтирган эди.
Аввалроқ Франциск бир неча бор Москва ва Киев ўртасидаги музокараларда воситачи бўлишга тайёрлигини айтганди, шунингдек, Украинадаги урушнинг тугашига умид билдирган ва украиналиклар билан бирдамликка чақирганди.
Мавзуга оид
23:44 / 22.11.2024
Путин «Орешник» ракеталари қуролланишга қабул қилиниши ва серияли ишлаб чиқарилишини эълон қилди
21:54 / 22.11.2024
«Крепкий орешник»: Путин тутиб қолиш имконсиз эканини айтган янги ракета ҳақида нималар маълум?
23:01 / 21.11.2024
Путин Днепрга «Орешник» номли ўрта масофага учувчи баллистик ракета билан зарба берилганини маълум қилди
20:56 / 21.11.2024