Жаҳон | 14:30 / 07.02.2023
22016
3 дақиқада ўқилади

Бахмут атрофида жанг қилаётган азовчилар ва Донбасс фронтидаги жангчилар. Уруш суратлари

Украинада урушнинг 348-куни ўтди. Асосий маълумотлар:

  • Украина Олий Радаси «Вагнер» хусусий ҳарбий компаниясини халқаро жиноий ташкилот деб топди.
  • Украина қуролли кучлари офицери Денис Ярославский журналистларга РФ армияси Бахмутнинг учдан бир қисмини — «саноат зонаси ҳамда дарё бўйидаги хусусий сектор ҳудудлари»ни эгаллаганини айтди. Украина томонидан бошқа ҳеч ким бу маълумотни тасдиқламаган. РФ мудофаа вазирлиги сўнгги брифингида Бахмутдаги вазият бўйича изоҳ бермаган.
  • Евгений Пригожин «Вагнер» бўлинмалари Бахмутни Су-24 бомбардимончи самолётидан ўққа тутганини айтди ва самолёт бортидан туриб Украина президенти Володимир Зеленскийни «осмонда дуэл қилиш»га чақирди.
  • «Вагнер» вакиллари яна Россия колонияларини айланиб, маҳбусларни урушга ёллашни бошлади, аммо бу сафар Евгений Пригожиннинг иштирокисиз.

Бахмут атрофидаги «Азов» полки артиллериячилари

«Азов» полки жангчиси Бахмут яқинидаги позицияда 152-миллиметр калибрли 2А65 «Мста-Б» гаубицани ўқ отишга тайёрламоқда. «Азов» 2014 йилда Мариуполдаги кўнгиллилар томонидан ташкил этилганди. Россия босқинининг илк ойларида ушбу батальон жангчилари Украина қуролли кучлари билан биргаликда Мариуполни мудофаа қилганди. Фото: Marko Djurica / Reuters / Scanpix / LETA
Бахмут атрофидаги «Азов» жангчилари. Россия қўшини Донецк областидаги ушбу шаҳарни ярим йилдан буён штурм қилмоқда. Аммо, Украина армияси мудофаани тутиб турибди, Россия эса катта йўқотишларга учрамоқда.
Marko Djurica / Reuters / Scanpix / LETA
Marko Djurica / Reuters / Scanpix / LETA
Marko Djurica / Reuters / Scanpix / LETA
Marko Djurica / Reuters / Scanpix / LETA

Донбасс шимолидаги украин жангчилари

Донецк областида Россия юриши давом этмоқда. РФ мудофаа вазирлиги маълумотига кўра, Россия армияси билан биргаликда ҳаракат қилаётган «Вагнер» ХҲК кучлари Донецкдан 40 километр жанубдаги Миколайивка шаҳрини эгаллаган. Украина қуролли кучлари област марказидан тахминан 60 километр жануби-шарқда жойлашган Вуҳледар шаҳри мунтазам равишда ўққа тутилаётганини маълум қилган. Ҳарбий экспертлар ушбу ҳудудда яқин ҳафталар ичида Россиянинг йирик юриши бошланишини прогноз қилишмоқда.

Донецк областидаги фронт чизиғи яқинидаги украиналик ҳарбийлар 
Yauyoshi Chiba / AFP / Scanpix / LETA
Украиналик ҳарбийлар понтон кўприкда туриб балиқ овламоқда
Yauyoshi Chiba / AFP / Scanpix / LETA
Биринчи танк бригадасининг украиналик ҳарбий хизматчилари 2С3 «Акация» гаубицасини шох-шаббалар орасига яширмоқда
Yauyoshi Chiba / AFP / Scanpix / LETA
Фронт чизиғидаги украин жангчиси
Yauyoshi Chiba / AFP / Scanpix / LETA
Тушлик қилаётган украиналик ҳарбий
Yauyoshi Chiba / AFP / Scanpix / LETA
Ўзиюрар гаубицадаги украин ҳарбийлари
Yevhen Titov / Reuters / Scanpix / LETA

 

Мавзуга оид