Нейрохирургия марказига янги директор тайинланди
Дониёр Миразимов бунгача Зангиотадаги коронавирус шифохонаси раҳбари эди.
Cоғлиқни сақлаш вазирининг тегишли буйруғи билан Дониёр Миразимов Республика ихтисослаштирилган нейрохирургия илмий-амалий тиббиёт маркази директори вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.
ССВ матбуот хизмати хабар беришича, тиббиёт фанлари номзоди Д. Миразимов профессионал фаолиятини айнан Республика ихтисослаштирилган нейрохирургия илмий-амалий тиббиёт марказида кичик илмий ходим сифатида бошлаган. Шундан кейин ушбу муассасада шифокор-нейрохирург, бош шифокор бўлиб ишлаган.
Бундан ташқари, Д. Миразимов Соғлиқни сақлаш вазирлигида бош бошқарма бошлиғи, Вазирлар Маҳкамасида шўъба мудири каби масъул лавозимларда фаолият кўрсатган.
У 2020 йилдан бери 2-сон Зангиота юқумли касалликлар шифохонаси директори вазифасида ишлаб келаётган эди.
Мавзуга оид
21:40 / 16.11.2021
Зангиотадаги COVID марказида 112 ёшли бемор тузалди
17:18 / 08.10.2021
Ҳомиладорликни режалаштиришдан 3 ой аввал коронавирусга қарши эмланиш зарур — ССВ
22:43 / 10.08.2021
ССВ хусусий клиникаларда даволашдаги хатоликлар сабаб беморларни оғир аҳволда Зангиотага олиб боришга тўғри келаётганини маълум қилди
15:05 / 30.06.2021