Boeing MH17 тергови тўхтатилди, айирмачиларга «Бук»ни Путин берган бўлиши мумкин — WP
Халқаро тергов гуруҳи кўплаб янги далиллар аниқланган бўлса-да, айрим шахсларга нисбатан янги тергов очиш учун етарли эмаслигини тан олди.
Халқаро гуруҳ 2014 йил июлида Украина осмонида уриб туширилган Boeing-777 йўловчи самолёти ҳалокати бўйича жиноий терговни тўхтатди.
Терговчилар самолётни уриб туширишда ишлатилган «Бук» ракета тизимини бошқарган экипаж аъзоларини аниқлай олмадилар ва янги иш очиш учун ҳеч қандай далил топмадилар. Бу ҳақда Нидерландия прокуратурасига таяниб The Washington Post хабар берди.
Прокурор Дигна ван Бётцелаер сўзларига кўра, тергов ўз чегарасига етган, барча талқинлар тугаган.
Прокурорлар ҳисоботига кўра, «Бук» ракета тизимини украиналик «айирмачилар»га етказиб бериш ҳақидаги қарорни шахсан Россия президенти Владимир Путин қабул қилган бўлиши мумкинлиги бўйича кучли далиллар бор. Кейинчалик «Бук» самолётни уриб тушириш учун ишлатилган. Бироқ, кўплаб янги далиллар аниқланган бўлса-да, ҳозирча айрим шахсларга нисбатан янги тергов очиш учун етарли эмас.
2022 йил ноябр ойида Ҳаага суди 2,5 йил давом этган тергов натижаларига кўра, Boeing-777 ҳалокати пайтида Россия Федерацияси «айирмачилар»га буйруқ бергани ва «ДХР» ҳудудини назорат қилганини аниқлаган эди.
Malaysia Airlines авиакомпаниясига тегишли бўлган Boeing-777 самолёти 2014 йил 17 июл куни Амстердам (Нидерландия) - Куала-Лумпур (Малайзия) йўналиши бўйича MH17 рейсини амалга ошираётган чоғида Донецк вилояти осмонида уриб туширилди. Самолёт бортида 298 йўловчи бўлган, уларнинг барчаси ҳалок бўлди.
Bellingcat ва The Insider томонидан олиб борилган суриштирувда ҳалокатнинг асосий гумондорлари Россия Марказий ҳарбий округи бош инспектори, генерал-полковник Николай Фёдорович Ткачёв (лақаби «Делфин») ва ГРУ генерали Олег Владимирович Иванников (лақаби «Орион») экани аниқланди.
Шунингдек, «ДХР» собиқ мудофаа вазири Игор Гиркин (Стрелков/Рунов), «ДХР» контрразведкасининг собиқ раҳбари Сергей Дубинский ва унинг қўл остидагилар Олег Пўлатов ва украиналик Леонид Харченко ҳам асосий гумондорлар саналади.
2022 йил ноябр ойида Нидерландия суди Гиркинни ҳалокатда айбдор деб топди ва у халқаро қидирувга берилди. Гиркин ўша вақтда Россия президентининг собиқ ёрдамчиси Владислав Сурков билан алоқада бўлган. Суд мажлисларида айбланувчиларнинг ҳеч бири шахсан иштирок этмади, улар сиртдан судланмоқда.
Мавзуга оид
23:24
Россия ҳукумати яраланган ҳарбийлар учун тўлов тизимини ўзгартирди
22:44
Трамп маъмуриятида Украина бўйича махсус вакил бўлади — ОАВ
21:24
Кураховодаги украин гарнизони қуршовга тушиши мумкин. Фронтдаги энг мураккаб йўналишлардан бирида нималар бўлмоқда?
20:43