Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон ва Малайзия туризм соҳасида кадрлар тайёрлашни йўлга қўяди
Малайзиянинг UCSI университети ҳамда Самарқанд шаҳридаги "Ипак йўли" халқаро туризм ва маданий мерос университети вакиллари ўртасида онлайн-музокаралар ташкил этилди, деб хабар бермоқда "Дунё".
UCSI икки томонлама диплом бериш, докторантура дастурлари ва профессор-ўқитувчилар малакасини ошириш, талабалар алмашинуви, қўшма илмий тадқиқот ишлари ҳамда академик стандартларни бошқариш бўйича ҳамкорликни ривожлантиришга қизиқиш билдирди.
Томонлар малайзиялик мутахассисларни маърузалар, семинарлар ва вебинарлар ташкил этиш учун Самарқандга "меҳмон профессор" сифатида жалб этиш, Куала-Лумпур ва Саравак штатидаги кампусларда ўзбекистонлик талабалар учун "ёзги мактаблар" ўтказишга келишиб олди.
1986 йилда ташкил этилган UCSI университети Малайзиядаги етакчи ва энг йирик хусусий олий билим юртларидан бири бўлиб, QS Rankings 2023 маълумотларига кўра, дунёдаги энг яхши 300 та университет қаторига киради.
Мавзуга оид
17:13 / 27.05.2025
Ўзбекистон Россия фуқароларининг мамлакатга киришини енгиллаштириши мумкин
12:13 / 21.05.2025
Ўзбекистонликлар учун виза олишни осонлаштириш бўйича АҚШ билан музокара ўтказилади
16:40 / 14.05.2025
Ҳаж ва Умра зиёратларини ноқонуний ташкил этишга уринган сайёҳлик фирмалари аниқланди
14:50 / 13.05.2025