Словения Любляна ва Тошкент ўртасида мунтазам авиақатновларни йўлга қўйишни таклиф қилди
Ўзбекистон инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Қудратов Словения бош вазирининг ўринбосари – ташқи ишлар вазири Таня Файон билан музокаралар ўтказди.
Учрашувда савдо-иқтисодий, инвестициявий, транспорт ва логистика, саноат кооперацияси соҳаларида икки томонлама ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва уни ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди.
Доимий равишда қўшма бизнес-форумлари ва «Ўзбекистон ва Словенияда ишлаб чиқарилган» кўргазмаларини ўтказиш орқали инвестициявий ҳамкорлик ва саноат кооперациясини ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди. Энергетика, қишлоқ хўжалиги, тўқимачилик ва фармацевтика саноати, инфратузилма қурилиши ва IТ-технологиялари соҳалари қўшма лойиҳаларни амалга оширишнинг энг устувор йўналишлари сифатида белгиланди.
Транспорт ва логистика соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантириш имкониятлари ҳам кўриб чиқилди. Словения делегацияси раҳбари икки давлат пойтахтлари ўртасида чартер ва мунтазам авиақатновларни йўлга қўйишни таклиф қилди. Томонлар ушбу йўналишдаги кейинги амалий қадамларни муҳокама қилиш учун авиация идоралари ўртасида онлайн маслаҳатлашувлар ўтказишга келишиб олди.
Музокаралар якунида томонлар эришилган келишувларни амалга оширишни жадаллаштириш, Иқтисодий ҳамкорлик бўйича Ўзбекистон-Словения Ҳукуматлараро комиссиясини ташкил этиш ташаббусини илгари суришга тайёрлигини билдирди.
Мавзуга оид
09:20 / 22.10.2024
Словенияда Иккинчи жаҳон урушидан қолган йирик бомба зарарсизлантирилди
20:30 / 28.09.2024
«Азимут» авиакомпанияси Россиядан Ўзбекистонга рейс очишни режалаштирмоқда
21:12 / 24.08.2024
Тошкентдан Москвага учган самолёт носозлик туфайли аэропортга қайтди
09:47 / 02.08.2024