Жаҳон | 16:11 / 13.02.2023
24722
6 дақиқада ўқилади

Бахмутдаги украин аскарлари ва эвакуация вақти жон берган аёл. Уруш суратлари

Украинадаги урушнинг 354-куни ўтди. Асосий маълумотлар

  • Евгений Пригожин «Вагнер» хусусий ҳарбий компанияси жангчилари Бахмутдан етти километр масофадаги Красная Гора посёлкасини эгаллаганини маълум қилди.
  • Володимир Зеленский Россия билан алоқадор бўлган 200 нафар жисмоний шахсларга санкциялар қўллади. Улар орасида — Росэнергоатом раҳбари Андрей Петров ва Владимир Путиннинг ташқи сиёсат масалалари бўйича ёрдамчиси Юрий Ушаков ҳам бор.
  • Буюк Британия мудофаа вазирлиги сўнгги икки ҳафтада Россия Украинага босқин бошидан буён энг жиддий йўқотишларга учраган бўлиши мумкинлигини хабар қилди.
  • АҚШ элчихонаси икки давлат фуқаролигига эга шахслар мажбуран сафарбар қилиниши мумкинлиги туфайли Америка фуқароларини Россияни тарк этишга чақирди.

Кун кадри. Святогорскда портлаб кетган Россия танки

Донецк области Святогорск шаҳрида РФ армиясининг портлаб кетган танки қор остида қолган. Шаҳар Донецкдан 160 километр масофада жойлашган, бу ҳудуд 2022 йил 10 июнида Россия қўшини томонидан босиб олинган. Шу билан бирга, Шимолий Дон дарёсининг нариги соҳилидаги Святогорская лавр ибодатхонаси Украина назоратида қолган. Монастирда нафақат монахлар, балки тинч аҳоли вакиллари ҳам яширинганди. Украина қуролли кучлари Святогорскни сентябр ойидаги қарши ҳужум чоғида озод этди. Шундан сўнг лаврга атрофдаги шаҳар ва қишлоқлардан уйлари вайрон бўлган юзлаб кишилар келиб жойлашди. Бундан ташқари, монастирда гуманитар ёрдам йиғиш маркази очилди.
Evgeniy Maloletka / AP / Scanpix / LETA

Бахмут ғарбидаги Часив Яр шаҳридан эвакуация жараёни 

Часив Ярда яшовчи Ольга эвакуация вақтида 89 ёшли қўшниси Лидияга ёрдам бермоқда. Бахмутга таъминот етказиладиган йўллардан бири айнан Часив Яр орқали ўтади, Бахмут бу ердан 20 километр шарқда жойлашган. Шунинг учун сўнгги вақтларда Часив Яр Россия қўшинлари учун нишонга айланди
Marko Djurica / Reuters / Scanpix / LETA
Ольга кўнгиллиларга Часив Яр аҳолисини эвакуация қилишда ёрдам бермоқда
Marko Djurica / Reuters / Scanpix / LETA
Marko Djurica / Reuters / Scanpix / LETA
Marko Djurica / Reuters / Scanpix / LETA
Часив Ярда яшовчи Сергей ўзининг 75 ёшли қайнонаси Раисани эвакуация вақтида автомобилга олиб бормоқда
Marko Djurica / Reuters / Scanpix / LETA
Оғир бетоб бўлган Раиса эвакуация вақти вафот этди
Marko Djurica / Reuters / Scanpix / LETA

Краматорскдаги ҳаёт

Украина назоратидаги Краматорск шаҳри босиб олинган Донецк шаҳридан юз километр шимолда жойлашган. РФ қўшини шаҳарни мунтазам равишда ўққа тутади: хусусан, 1 феврал куни кечқурун россияликлар ракетаси Краматорск марказидаги кўп қаватли уйга келиб тушган, беш киши ҳалок бўлган.

Краматорскдаги кўча бозори
Yasuyoshi Chiba / AFP / Scanpix / LETA
«Ковчег Спасения» евангелия черковида инсонпарварлик ёрдами тарқатилиши
Yasuyoshi Chiba / AFP / Scanpix / LETA
Краматорскда яшовчи аёл уч ёшли ўғлини чанада олиб кетмоқда. Унинг қўлида — инсонпарварлик ёрдами
Yasuyoshi Chiba / AFP / Scanpix / LETA
Украиналик ҳарбий уч ойлик айрилиқдан кейин рафиқаси ва қизи билан учрашди
Yasuyoshi Chiba / AFP / Scanpix / LETA

Миколайивда ичимлик суви билан боғлиқ ҳолат

Миколайивликлар пластик идишларига сув олмоқда. Шаҳарда ичимлик суви билан боғлиқ муаммо баҳордаёқ бошланган — ҳалигача бу муаммони тўлиқ бартараф этиш имкони бўлмаяпти
Jose Colon Toscano / Anad​olu Agency / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press
Миколайив аҳолиси сув солинган идишлари билан трамвайга чиқмоқда
Jose Colon Toscano / Anad​olu Agency / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press

Бахмутдаги украин аскарлари

Украина қуролли кучлари бош қўмондони Валерий Залужнийнинг маълум қилишича, украин ҳарбийлари Бахмут шаҳрини ҳимоя қилишда давом этмоқда — Донецк областидаги бу шаҳарга Россия қўшини 2022 йил июлидан буён тўхтовсиз ҳужум қилмоқда. 12 феврал куни Вагнер ХҲК раҳбари Евгений Пригожин Бахмутдан етти километр шимолдаги Красная Гора посёлкаси эгаллангани ҳақида хабар берди. Украина қуролли кучлари бош штаби ва РФ мудофаа вазирлиги бу хабарга изоҳ бермаган. Қуйидаги суратларда ярим йиллик қамалдан кейинги Бахмут кўчаларидаги вазият акс этган.

Libkos / AP / Scanpix / LETA
Libkos / AP / Scanpix / LETA
Libkos / AP / Scanpix / LETA

Часив Ярда Максим Горкий ҳайкали

 

Часив Ярдаги паркда ёзувчи Максим Горкийга ўрнатилган ёдгорликнинг боши кесиб кетилган. Украинага босқин бошлангач, инқилобгача бўлган даврдаги Россия ва СССР даври арбобларининг ёдгорликларини ёппасига олиб ташлаш жараёни бошланди. 2022 йил давомида Александр Пушкиннинг қарийб 30 та ҳайкали, шунингдек Екатерина II ва Александр Суворов, Георгий Жуков ҳамда совет аскарларининг 20 га яқин ёдгорликлари демонтаж қилинган. Фото: John Moore / Getty Images

 

Мавзуга оид