Ички ишлар органлари кинология бўлинмалари пулли хизматлар кўрсатишни бошлайди
Вазирлар Маҳкамасининг “Ички ишлар органларининг кинология хизматлари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилади.
Янги ҳужжат лойиҳасига кўра, ўзгартириш ва қўшимчаларга асосан ички ишлар органлари кинология бўлинмалари шартнома асосида жисмоний ва юридик шахсларга тегишли итларни тайёрлаш, уларнинг итларини вақтинчалик кинология бўлинмаларида сақлаш бўйича пулли хизматлар кўрсатиш, шунингдек етиштирилган ва ўзларининг эҳтиёжидан ортиқ бўлган ҳамда хизматга яроқсиз итларни сотиш ҳуқуқи берилмоқда.
Шу билан бирга, Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 9 сентябрдаги 750-сон қарори, Ўзбекистон президентининг 2021 йил 29 ноябрдаги ПФ-27-сон фармони талабларига мувофиқлаштирилмоқда.
Ушбу қарорнинг қабул қилиниши Ўзбекистон давлат бюджетидан қўшимча харажатларни талаб этмайди. Лойиҳани тайёрлашда Давлат божхона қўмитасининг кинология соҳасидаги тажрибалари инобатга олинган.
Мавзуга оид
13:46 / 10.09.2024
Мудофаа вазирлиги қўшинларига контракт бўйича хизматга саралаш тартиби ўзгарди
10:41 / 22.08.2024
Ички ишлар органларида махсус унвонда хизмат ўташ муддатлари белгиланди
07:55 / 30.07.2024
Россия янги фуқаролар учун ҳарбий хизмат муддатини оширмоқчи
12:58 / 05.06.2024