Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Европа Иттифоқи Россия ва Эронга нисбатан савдо чекловларини кучайтиради
Санкцияларнинг 10-пакети Россияга қарши савдо чекловларини кенгайтиради ва Россия Федерациясига электроника ҳамда электрон бутловчи қисмлар етказиб бериш учун 11 миллиард евро миқдорида жарималар қўллайди, дея маълум қилди Еврокомиссия раҳбари Урсула фон дер Ляйен Twitter’да.
«Россия Эронда ишлаб чиқарилган юзлаб дронлардан фойдаланади», дейилади ҳисоботда, шу сабабли Европа комиссияси «Эрон компанияларига нисбатан савдо чекловларини кенгайтиришни таклиф қилмоқда».
«Биз илк бор Эрон компаниялари ва ташкилотларига, жумладан, «Россиянинг Украинага қарши агрессиясига алоқадор бўлган Ислом инқилоби муҳофизлари корпуси билан алоқадор бўлганларга» санкция жорий қилишни таклиф қилмоқдамиз», — деди фон дер Ляйен Европа парламентида нутқ сўзлаб.
Аввалроқ Украина президенти Володимир Зеленский Россия Федерациясининг 199 фуқароси, шунингдек, бир украиналикка қарши санкциялар жорий этиш тўғрисидаги фармонни имзолади.
Украинанинг қора рўйхатига «Росэнергоатом» компанияси раҳбари Андрей Петров, «Росатом» давлат корпорацияси раҳбари ўринбосари Юрий Яковлев ва Россия президенти Владимир Путиннинг ташқи сиёсат бўйича ёрдамчиси Юрий Ушаковлар киритилган.
Ягона украиналик - рус қўшинлари томонидан қўлга олинган, руслар томонига ўтган ва ноябрь ойида улар томонидан Запорижжя АЭС директори этиб тайинланган Запорижжя АЭС бош муҳандиси ўринбосари Юрий Черничук.
Мавзуга оид
11:58 / 28.05.2025
Евроиттифоқ 150 млрд евролик SAFE мудофаа фондини тузди
15:45 / 27.05.2025
Евроиттифоқ Россияга қарши санкцияларни АҚШ билан биргаликда қўлламоқчи
11:43 / 26.05.2025
Фақат миллий маҳсулотлар сотиладиган савдо марказлари ишга туширилади
20:02 / 24.05.2025