Ўзбекистон | 22:02 / 16.02.2023
11680
2 дақиқада ўқилади

“Ўзбекистон қишлоқ хўжалигида ўғитлар самарасиз ишлатилмоқда” — олим

Қишлоқ хўжалиги фанлари номзоди, доцент Мурод Каримов Kun.uz’га берган интервюсида Ўзбекистон қишлоқ хўжалигида ўғитларнинг самарасиз ва нотўғри ишлатилаётганини танқид қилди.

“Яқинда прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти ходимлари ҳисоботини ўқидим. Унда Ўзбекистон қишлоқ хўжалигида гектарига 256 кг ўғит ишлатилаётгани ҳақида ёзилган. Бу дунё кўрсаткичидан бир неча баробар кўп дегани. Аслида ундай эмас. Масалан, 3 тонна пахта етиштириш учун ҳам 200 килограмм соф азот, 90-100 килограмм калий ва шунча фосфор, ҳаммаси бўлиб 300-400 килограмм ўғит ишлатилади.

Яъни Ўзбекистонда ўсимликларга кўп ўғит бериляпти деган тушунча бу статистика билан аниқланмайди. Масалан, қайси экинимиз ҳозир зўр ҳосил бериб юборяпти?

1960 йиллар тажрибасига кўра, экинларга ўғит кўп берилиши ҳосилдорлик тушиб кетишига ҳам сабаб бўлади. Қанча ўғит солсанг, шунча ҳосилдорлик юқори бўлади, деган тушунча нотўғри.

Фермерлар кўп ўғит ишлатяпти, дейиш ҳам нотўғри бўлади, чунки ўғит қиммат ўзи. Бу ерда ўғитларни ишлатиш маданияти пастлиги, самарасиз ишлатилиши масаласи бор: қачон берилиши, қандай берилиши, қаерга берилиши кабиларни билмаслик. Экин экилгандан то етилгунча ўз меъёрида ўғит солиб бориш керак. Масалан, ўғитларни қўллашдаги энг юқори давр экинларнинг гуллаш даври бўлади. Демоқчиманки, деҳқоннинг ўғит қўллаш малакаси сустроқ бўлиши мумкин”, – деди олим.

Интервюни тўлиқ ҳолда юқоридаги видео орқали томоша қилишингиз мумкин.

Мавзуга оид