Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қашқадарёда иккита қор кўчкиси содир бўлди
Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз туманида икки марта қор кўчкиси содир бўлди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар қилмоқда.
Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз тумани тоғли Кўл қишлоғига элтувчи автомобиль йўлида жорий йил 16 февраль кунлари соат тахминан 11:00 ларда тахминан 1200 м3 ҳажмда қор кўчкиси содир бўлган.
Воқеа жойига туман ҳокимлиги ва туман фавқулодда вазиятлар бўлими ходимлари чиқиб, ушбу қор массалари зарур техникалар ёрдамида тўлиқ бартараф этилган ва автомобиллар қатнови йўлга қўйилган.
Ушбу манзилда бугун, 17 февраль куни соат тахминан 10:30 ларда яна бир бор қор кўчиши кузатилган, натижада йўлнинг тахминан 15 метр қисмини қор массаси ёпиб қўйган. Ҳозирда ушбу кўчки оқибатлари механизация кучлари ёрдамида бартараф этилмоқда.
Ушбу иккита ҳолат оқибатида ҳеч бир бино иншоотларга зарар етмаган, тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ.
Мавзуга оид
19:37 / 04.06.2026
Қашқадарёлик эшак гўшти савдогари: у уч ойда икки бор судланди
19:37 / 23.04.2025
Қашқадарёда 14 ёшли ўсмир бошқарувидаги Gentra ЙТҲга учради. Қурбонлар бор
16:04 / 26.03.2025
Шаҳрисабз аэропорти фаолиятини тиклади
23:07 / 25.03.2025