Иқтисодиёт | 09:21 / 22.02.2023
20953
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон анори асосан Россия ва Қозоғистонга сотиляпти

Ўзбекистон 19,8 млн АҚШ долларига тенг анор экспорт қилган.

Фото: Pixabay

Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, Ўзбекистон 2022 йилда хорижга қиймати 19,8 млн AҚШ долларига тенг бўлган 21,6 минг тонна анор экспорт қилган.

Анор экспорти 2021 йилнинг мос даврига нисбатан солиштирилганда 2,2 минг тоннага ошган.

2022 йилда Ўзбекистон энг кўп анор экспорт қилган давлатлар:

— Россия – 10,9 минг тонна
— Қозоғистон – 5,8 минг тонна
— Тожикистон – 3 минг тонна
— Қирғизистон – 1,5 минг тонна
— Беларусь Р. – 120 тонна
— Корея – 95 тонна.

Мавзуга оид