Жаҳон | 16:43 / 23.02.2023
8139
2 дақиқада ўқилади

Германияда Украинадаги уруш туфайли энергия ташувчилар нархи ошди

Фото: Picture Alliance

Федерал статистика бошқармаси маълумотларига кўра, 2023 йил январь ойида энергия ташувчилар нархи ўтган йилга нисбатан учдан бир қисмга юқори бўлган. Шу билан бирга, яқинда унинг тушиши яна кузатилмоқда

Бир йил олдин бошланган Россиянинг Украинага тўлиқ миқёсли бостириб кириши 2022 йилда Германияда энергия ташувчилар нархлари динамикасига сезиларли таъсир кўрсатди. 23 февраль, пайшанба куни Германия Федерал статистика бошқармаси маълум қилишича, 2023 йил январь ойида энергия ишлаб чиқарувчилар нархлари ўтган йилнинг шу ойига нисбатан уч баравар юқори бўлган. 

Шу билан бирга, табиий газ нархи бошқаларга қараганда кўпроқ ошди: январь ойида унинг нархи бир йил аввалгига нисбатан 50 фоиздан кўпроққа кўтарилган. Электр энергияси нархи 27,3 фоизга, нефть маҳсулотлари нархи 12,6 фоизга ошди. 

Бундан ташқари, энергия ташувчилар импорти анча қимматлашди: январь ойида газ нархи бир йил аввалгига нисбатан қарийб чорак, нефть маҳсулотлари – 14,6 фоиз, электр энергияси – 45,7 фоизга кўтарилди. 

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид