Жаҳон | 00:32 / 24.02.2023
10718
1 дақиқада ўқилади

Борис Жонсон НАТО бош котиби бўлиш учун курашади

Буюк Британиянинг собиқ бош вазири бу лавозимга қизиқиши борлигини тасдиқлади.

Фото: Reuters

Буюк Британиянинг собиқ бош вазири Борис Жонсон НАТО бош котиби лавозими учун курашга тайёр эканини айтди. Бу ҳақда у Украина миллий телемарафони эфирида маълум қилди.

Журналистлар сиёсатчидан НАТО ташкилотига ишга ўтмоқчилиги ҳақида сўрадилар.

«Бундай ғоя борлигини эълон қилишим керак. Мен ўзимни номзод деб биламан. Бу жуда яхши, муҳим лавозим. НАТО ҳозир ҳар қачонгидан ҳам кучли», деди Жонсон.

2022 йил июл ойида The Telegraph нашри бир қанча манбаларга таяниб, Жонсон Шимолий Атлантика алянсининг (НАТО) навбатдаги бош котиби бўлиши мумкинлигини ёзган эди. Бироқ нашрнинг бир қатор суҳбатдошлари бир вақтнинг ўзида Франция президенти Эммануэл Макрон Борис Жонсоннинг блок раҳбари этиб сайланишига вето қўйиши мумкинлигини тахмин қилишди.

НАТО ташкилотининг амалдаги бош котиби Йенс Столтенберг 2023 йил 30 сентябрда лавозимини тарк этади.

Сардор Юсупов
Тайёрлаган Сардор Юсупов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид