Жамият | 11:41 / 25.02.2023
15286
1 дақиқада ўқилади

Эрталабдан кечгача гуллар ичида: Избоскандаги гулчилар маҳалласи

Андижоннинг Избоскан тумани “Ботиробод” МФЙда аксарият хонадонлар гулчилик билан шуғулланади. Улар иссиқхоналарда кенг тарқалган гул навларини етиштиришади.

Мавсум давомида ички бозорга гуллар етказиб берилади.

“Ҳаммамиз, оилавий 8 киши ҳаракат қиламиз. Тирикчилик шундан бўляпти. Бу йил анча совуқ бўлди. Совуққа қарамасдан ҳаракат қилдик. 4-5 градусда ушлаб, совуқдан олиб чиқдик. 10 хил гулимиз бор. Мана шулар ҳаммаси кўпайтириладиган гуллар.

Бозорга мартдан олиб чиқамиз. Эрталабдан кечгача ҳаммамиз гуллар ичида юрамиз. Қишда бўлса, ухлаш йўқ кечаси билан. Кўмир ёқамиз.

Қиммат гулларни ушлай олмаймиз. Чунки совуқ бўлиб қолса, каттароқ минусга кириб кетамиз. Шунга осон кўпаядиган, бозорда яхши кетадиган гулларни ушлаймиз”, – дейди гулчи Комилжон Қобулов.

Гулларнинг донаси 5 минг сўмдан бошланади. Гулчилар бир мавсумда ўртача 50-60 миллион сўм даромад қилишаётганини айтишди.

Абдували Қурбонов,
Kun.uz

Мавзуга оид