Ўзбекистон | 13:30 / 27.02.2023
78829
1 дақиқада ўқилади

Тўра Боболов янги лавозимга тайинланди

Сурхондарё вилоятининг собиқ ҳокими Тўра Боболов янги лавозимга тайинланди.

Жорий йилнинг 24 февраль куни International Hotel Tashkent меҳмонхонасида Ўзбекистон-Озарбойжон ишбилармонлар кенгашининг учинчи йиғилиши бўлиб ўтди.

Савдо-саноат палатаси хабарига кўра, тадбирда Тўра Боболов палата раисининг биринчи ўринбосари ва Ўзбекистон томони ишбилармонлар кенгаши ҳамраиси сифатида иштирок этган. 

Бундан ташқари, Озарбойжон Тадбиркорлар (иш берувчилар) ташкилотлари миллий конфедерацияси президенти ва ишбилармонлар кенгаши Озарбойжон томони ҳамраиси Вугар Зейналов, турли вазирлик ва идоралар, ишбилармон доиралар вакиллари ҳам қатнашган.

Эслатиб ўтамиз, 2022 йил декабрь ойи охирида президент фармонига кўра, Тўра Боболов бошқа ишга ўтиши сабабли лавозимидан озод этилган эди.

Тўра Боболов 2019 йилдан буён Сурхондарё вилояти ҳокими лавозимида ишлаб келган. 2017-2019 йилларда Сурхондарё вилояти ҳокимининг иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимини эгаллаган.

Мавзуга оид