Тошкентда йўл талашиб, жамоат тартибини бузган автобус ҳайдовчиларига чора кўрилди
Пойтахтда йўл талашиб, жамоат тартибини бузган ҳайдовчиларга чора кўрилди. Бу ҳақда шаҳар ИИББ хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, жорий йилнинг 28 февраль куни тахминан соат 08:20 ларда автобус ҳайдовчилари - 1995 йилда туғилган М.М. ва 1991 йилда туғилган Н.Б. Яшнобод тумани Иззат кўчасида йўл талашиб, жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимасдан жамоат тартибини бузган.
Мазкур ҳолат юзасидан Яшнобод тумани ИИО ФМБ томонидан М.М. ва Б.Н.га нисбатан Ўзбекистон Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 183-моддаси (“Майда безорилик”) билан маъмурий баённома расмийлаштирилган.
"Ҳурматли ҳайдовчилар, йўлларда ҳаракатланаётганингизда нафақат ўзингиз, балки йўловчилар ва пиёдаларнинг ҳаёти учун ҳам масъул эканлигингизни унутманг. Йўлларда ҳаракатланиш маданиятига риоя этинг!" - дейилади ИИББ хабари.
Мавзуга оид
21:21 / 13.11.2024
Урганчга Хитойдан 30 дона замонавий автобус олиб келинди
20:17 / 13.11.2024
Покистонда тўй автобуси дарёга қулаши оқибатида 22 киши ҳалок бўлди
09:26 / 13.11.2024
Тошкентда яна 7 та кўчада автобус йўлаклари жорий этилади
18:44 / 12.11.2024