Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Дания юк авиакомпанияси Ўзбекистонга парвозларни бошлайди
Даниянинг Maersk Air Cargo юк авиакомпанияси Биллунд — Навоий — Ханчжоу — Навоий — Биллунд йўналиши бўйича Ўзбекистонга парвозларни йўлга қўймоқда. Юк ташувчисининг биринчи парвози 2023 йил 20 мартга белгиланган.
Maersk Air Cargo авиакомпанияси бошида ҳафтасига олти марта рейсларни амалга оширишни режалаштирмоқда, кейинчалик рейслар ҳафтасига 36 мартагача кўпаяди. Boeing 767 юк самолётлари Даниядан Ўзбекистон орқали Хитойга ва ортга учади. «Навоий» аэропорти авиакомпания самолётларини техник қўниш, ёнилғи қуйиш ва экипажни алмаштириш учун транзит пунктига айланади.
Maersk Air Cargo штаб-квартираси Даниянинг Биллунд шаҳрида жойлашган Дания юк авиакомпаниясидир. Компания 2022 йилда Maersk логистика гуруҳи таркибига кирувчи Star Air авиаташувчиси негизида ташкил этилган.
Мавзуга оид
18:34 / 26.05.2025
Ўзбекистонда яна бир янги авиакомпания иш бошлади
23:20 / 22.05.2025
Данияда пенсия ёши оширилади
14:46 / 19.05.2025
Авиачипталарнинг сунъий тақчиллигини келтириб чиқарган авиакомпаниялар жавобгарликка тортилади
19:42 / 27.04.2025