Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда яна бир янги авиакомпания иш бошлади
Мамлакатда авиакомпаниялар сони еттитага етди.
Ўзбекистоннинг янги йўловчи авиакомпанияси Tashkent Air 2 июндан парвозлар бошланганини эълон қилди.
Авиакомпания ўз фаолиятини Россиянинг Москва, Санкт-Петербург ва Владивосток шаҳарларига Тошкент, Бухоро, Самарқанд ва Термиздан амалга оширади.
Парвозлар авиакомпаниянинг ягона самолёти – кенг фюзеляжли узоқ масофали Airbus А330-200 самолётида амалга оширилади.
Tashkent Air 22 ёшли ушбу самолётни 2024 йил ёзида қабул қилиб олди. Кузатув хизматлари маълумотларига кўра, у 30 апрел куни Тошкентдан Москвага ва 17 май куни Санкт-Петербургга синов парвозларини амалга оширган.
Tashkent Air Ўзбекистонда тижорий йўловчи ташишни амалга оширувчи еттинчи авиакомпания бўлди. Ундан ташқари, ҳозир давлатга қараши Uzbekistan Airways ва хусусий Qanot Sharq, Centrum Air, Air Samarkand, Fly Khiva ва Asia Union Airlines фаолият юритмоқда.
2025 йил дастлабки уч ойида Ўзбекистон авиакомпаниялари жами 1,7 миллион йўловчини ташиди, бу бир йил аввалгига нисбатан 16,9 фоизга кўп.
Мавзуга оид
14:46 / 19.05.2025
Авиачипталарнинг сунъий тақчиллигини келтириб чиқарган авиакомпаниялар жавобгарликка тортилади
15:52 / 14.04.2025
UzAirways йўловчига махсус овқат бермагани учун жавоб беришига тўғри келди
18:07 / 17.02.2025
“Ўзбекистон ёзувли паспортим учун рейсга қўйишмади” – Wizz Air ўзбек талабани бортга чиқармаган
14:32 / 01.02.2025