Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда Афғонистонга қўшни давлатлар ТИВ раҳбарлари учрашуви ўтказилади
Тошкентда Афғонистонга қўшни давлатлар махсус вакилларининг биринчи учрашуви ўз ишини бошлади, деб хабар бермоқда «Дунё».
Анжуманни Ўзбекистон президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили Исматулла Эргашев кириш нутқи билан очди.
Учрашувда Эрон, Хитой, Покистон, Россия, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистон делегациялари Афғонистондаги мавжуд вазият, мамлакатдаги вазиятни тартибга солиш ва узоқ муддатли тинчлик ҳамда барқарорликни ўрнатиш бўйича томонларнинг ўзаро ҳамкорлиги, шунингдек, афғон халқига гуманитар ёрдам кўрсатиш масалаларини муҳокама қиладилар.
Иштирокчилар Афғонистонга қўшни давлатлар махсус вакилларининг иккинчи учрашуви ўтказиладиган жой ва вақтини белгилайди ҳамда Афғонистонга қўшни давлатлар ТИВ раҳбарларининг Тошкент шаҳрида ўтказиладиган 4-учрашувини ўтказиш муддати юзасидан фикр алмашадилар.
Мавзуга оид
21:58 / 21.05.2025
АҚШ «Толибон»нинг террорчи ташкилот мақомини қайта кўриб чиқади
15:06 / 15.05.2025
Ўзбекистон Афғонистондан чорва молларини импорт қилиши мумкин
17:22 / 14.05.2025
Афғонистон Ўзбекистонга Ҳирот оқ мармарини совға қилди
17:47 / 12.05.2025