Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Саида Мирзиёева аёлларга байрам табриги йўллади
«Мен аёллар ўзини эркин, кучли ҳис қиладиган, ўзига ишончи бўлган, мақсадларига эриша оладиган ва орзу қилишдан чўчимайдиган жамиятда яшашини истайман», деган Мирзиёева барча аёлларга бахт, меҳр-муҳаббат, тинчлик ва эҳтиром тилади.
Президент администрацияси шўъба мудири Саида Мирзиёева Ўзбекистон хотин-қизларига байрам табриги йўллади.
«Бугун, 8 март байрамида ён-атрофдан кўплаб чиройли сўзлар, ажойиб тилаклар эшитамиз. Лекин мен юрагимнинг тубидаги истагимни сиз билан баҳам кўрмоқчиман.
Мен жамиятимизда аёлларга ҳар доим ҳурмат билан муносабатда бўлишларини хоҳлайман. Токи хотин-қизларимиз зўравонлик ва зулм, зарарли стереотиплар ва камситувчи муомала объекти бўлмасин.
Мен аёлларимиз ўз ҳуқуқлари учун курашишларига зарурат бўлмаслигини хоҳлайман. Улар табиий равишда жамиятнинг тенг ҳуқуқли аъзоси бўлсин, дейман.
Мен аёллар ўзини эркин, кучли ҳис қиладиган, ўзига ишончи бўлган, мақсадларига эриша оладиган ва орзу қилишдан чўчимайдиган жамиятда яшашини истайман.
Барча аёлларга бахт, меҳр-муҳаббат, тинчлик ва эҳтиром ёр бўлсин. 8 март муборак!» дея ёзди Мирзиёева ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида.
Мавзуга оид
10:51 / 24.05.2025
S&P Global Ratings Ўзбекистоннинг суверен кредит рейтинги прогнозини «ижобий» даражага яхшилади
20:52 / 18.05.2025
Япониядаги кўргазмада Ўзбекистон павилони юз минглаб меҳмонлар эътиборини тортди — Саида Мирзиёева
20:35 / 16.05.2025
Саида Мирзиёева АҚШ Сенати аъзолари ва бизнес вакиллари билан учрашди
17:21 / 14.05.2025