Ўзбекистон | 20:36 / 12.03.2023
18990
1 дақиқада ўқилади

Тожикистонда юз берган зилзила кучи Ўзбекистонда сезилди

Тожикистонда 12 март куни соат 20:26 да 4,6 магнитудали зилзила содир бўлди. Зилзила кучи Ўзбекистоннинг икки вилоятида сезилди. Бу ҳақда Сейсмопрогностик мониторинг маркази хабар берди.

Зилзила координаталари: 39,31 градус шимолий кенглик; 67,54 градус шарқий узунлик. Магнитуда М=4,6. Чуқурлик 10 километр. Зилзила эпицентри Тошкентдан 260 км жанубий-ғарбда. 

Зилзиланинг Ўзбекистонда сезилиш кучи қуйидагича:

  • Самарқанд вилоятида 3 балл, 63 километр.
  • Жиззах вилоятида 2-3 балл, 93 километр.

12 март куни Тошкент вақти билан соат 14:32 да Тожикистонда 4 балли яна бир зилзила содир бўлган.

Мавзуга оид