Ўзбекистон | 13:49 / 14.03.2023
9530
1 дақиқада ўқилади

Абдулазиз Комилов Саудия Арабистони ташқи ишлар вазири билан учрашди

Ар-Риёдда Ўзбекистон президентининг ташқи сиёсат масалалари бўйича махсус вакили Абдулазиз Комиловнинг Саудия Арабистони ташқи ишлар вазири шаҳзода Файсал бин Фарҳон Ол Сауд билан учрашуви бўлиб ўтди, деб хабар қилмоқда “Дунё”.

Фото: Dunyo

Музокаралар давомида Ўзбекистон ва Саудия Арабистони ўртасида барча йўналишларда ўзаро манфаатли муносабатларнинг истиқболлари, режалаштирилаётган тадбирлар билан боғлиқ масалалар муҳокама қилинди.

Вазир Саудия Арабистони Ўзбекистон билан барча йўналишларда ўзаро ҳамкорликни ривожлантиришдан давом этишидан манфаатдор эканлигини таъкидлади. У Саудия Арабистони Ўзбекистон билан ҳамкорлик қилишдаги мавжуд улкан салоҳиятдан янада самарали фойдаланиш ҳамда томонлар учун манфаатли бўлган барча соҳаларда ўзаро алоқаларни йўлга қўйиш бўйича зарур чораларни кўришга тайёр эканлигини таъкидлади.

Суҳбат чоғида икки томонлама муносабатларни турли соҳаларда мустаҳкамлаш ва ривожлантириш йўллари кўриб чиқилди, минтақавий ва халқаро майдондаги ўзгаришлар ҳамда бу борада олиб борилаётган саъй-ҳаракатлар, шунингдек, икки ва кўп томонлама алоқаларни янада кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.

Мавзуга оид