Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Литва «Вагнер»ни террорчилик ташкилоти деб тан олди
Литва Сейми бир овоздан «Вагнер» ХҲКни террорчилик ташкилоти деб тан олишга овоз берди.
Парламент томонидан қабул қилинган резолюцияда ёлланма аскарлар Украинадаги «тизимли оғир босқин жиноятлари»да айбланади.
«Россиялик ҳарбий хизматчилар ва «Вагнер» хусусий ҳарбий компаниясининг ёлланма аскарлари жанговар ҳаракатларда тажовузкор тарафда фаол иштирок этиб, тизимли, оғир босқинчилик жиноятларини – Украина тинч аҳолисини ўлдириш ва қийноққа солиш, турар жой бинолари ва бошқа фуқаролик объектларини бомбардимон қилишда иштирок этяпти. Бу терроризмга тенглаштирилади», — дейилади резолюцияда.
Қарорда, шунингдек, «Вагнер» ёлланма аскарлари Россия ҳукуматидан ҳарбий техника ва қурол-яроғ олишлари, Россия Мудофаа вазирлиги тузилмаларида тайёргарликдан ўтгани ҳамда давлат ва жамоат хавфсизлигига таҳдид солаётгани қайд этилган.
Депутатлар бошқа давлатлар парламентларини ҳам ХҲКни террорчи ташкилот деб эълон қилишга чақирди.
Мавзуга оид
19:13 / 23.05.2025
Литва 1 июндан Россиянинг нобиометрик хорижга чиқиш паспортини тан олмайди
19:20 / 19.05.2025
Литва Беларус устидан БМТ Халқаро судига даъво киритди
11:42 / 07.05.2025
Сербия ОАВ: Латвия ва Литва Вучичнинг самолётини ўтказмайди
15:31 / 16.04.2025