Ўзбекистон | 18:09 / 14.03.2023
12371
1 дақиқада ўқилади

Тошкентда қариялар уйи девори қулаб тушди

Фото: Тошкент шаҳар ИИББ ахборот хизмати

Олмазор туманида девор қулаб тушиши билан боғлиқ ҳодиса юз берди. Тошкент шаҳар ИИББ ҳолат юзасидан расмий маълумот эълон қилди.

Қайд этилишича, жорий йилнинг 14 март куни тахминан соат 00:45 ларда Олмазор тумани, Гуруч-ариқ кўчасида жойлашган қариялар уйининг баландлиги 3 метр, узунлиги 14 метр бўлган девори қулаб тушган.

Пойтахт ИИББ эълон қилган маълумотда айтилишича, девор қулаб тушишига пойтахтда кузатилган кучли ёғингарчилик сабаб бўлган.

Рўй берган ҳодиса оқибатида девор олдида турган “Нексия-3” русумли, 1985 йилда туғилган фуқарога тегишли бўлган автомашинага зарар етган. 

Расмий хабарда ҳодиса оқибатида жароҳат олганлар йўқлиги айтилади.

Мавзуга оид