Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
YouTube'нинг Ўзбекистондаги монетизациясини тиклаш масаласи муҳокама қилинади
Президент администрацияси раҳбари ўринбосари Комил Алламжонов ва администрация шуъба раҳбари Саида Мирзиёева АҚШнинг Ўзбекистондаги элчиси Жонатан Ҳеник билан учрашди.
Учрашувда кўплаб лойиҳалар юзасидан фикр алмашилган.
Хусусан, Google (YouTube) компанияси билан ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйиш ва бу орқали ахборот соҳасига оид айрим муаммоларни биргаликда ҳал этиш масалалари муҳокама қилинди.
«Кўплаб блогерларимиздан YouTube монетизациясининг чекланиши юзасидан мурожаатлар келиб тушган эди. Шу боис учрашувда элчи жаноблари билан ушбу компания вакиллари билан учрашув ташкил этиш ва вазиятни ўрганиш бўйича келишиб олдик», — деб ёзди Алламжонов.
Мавзуга оид
10:48 / 24.04.2025
YouTube'даги биринчи видео 20 ёшга тўлди
17:41 / 14.04.2025
YouTube қисқа видеоларни ўз ўзига тақиқлаш функциясини синовдан ўтказади
16:53 / 03.04.2025
АҚШ элчиси ўзбекистонлик ноқонуний мигрантларга мурожаат қилди
15:04 / 21.02.2025