“Электрқишлоққурилиш” Россия компаниясига сотилди
“Электрқишлоққурилиш” АЖ устав капиталидаги 58,41 фоиз акциялар пакети 93,2 млрд сўмга Россиянинг “Уральская энергетическая строительная компания”сига сотилди.
“Электрқишлоққурилиш” АЖ устав капиталидаги 58,41 фоиз акциялар пакети Россия компаниясига сотилмоқда. Бу ҳақда “UzAssets” маълум қилди.
Унга кўра, корхонанинг 58,41 фоиз акцияларини 93,2 млрд сўмга Россиянинг “Уральская энергетическая строительная компания”сига сотиш бўйича келишувга эришилган.
“UzAssets” АЖ томонидан энг мақбул таклифларни танлаб олиш асосида Grant Thornton халқаро консалтинг компанияси хусусийлаштириш бўйича консултант сифатида жалб этилган. Dentons халқаро юридик компанияси ҳуқуқий масалаларда кўмаклашган.
Сотиб олиш бўйича қизиқиш тўғрисидаги 7 та талабгор томонидан ариза келиб тушган.
“Энг яхши мажбуриятга эга бўлган таклиф “Уральская энергетическая строительная компания” (Россия) АЖ томонидан тақдим этилган ва унинг нарх таклифи консултант томонидан ҳисобланган корхонанинг индикатив нархлар параметрлари оралиғида жойлашган ҳамда корхонанинг баҳоланган қийматидан юқори”, – дейилади “UzAssets” расмий хабарида.
Spot маълумотига кўра, “Электрқишлоққурилиш” 1936 йилда қишлоқ хўжалигини электрлаштириш мақсадида, махсус трест сифатида ташкил этилган. 1998 йилда акциядорлик жамиятига айлантирилган.
Ҳозирда компания 0,4 KW дан 500 KW гача бўлган кучланишдаги электр тармоқлари объектларини қуриш бўйича Марказий Осиёдаги асосий пудратчи саналади. Корхона “Лукойл”, Hyundai Engineering, Hengyuan Group ва бошқалар учун электр-монтаж ишларини бажарган.
“Электрқишлоққурилиш” бизнес тузилмаси Намангандаги металлоконструкция заводи, Қувасойдаги темир-бетон маҳсулотлари заводи, Тошкентдаги ишлаб чиқариш ва технологик комплектакциялар бошқармаси ва бошқаларни ўз ичига олади.
Аввалроқ, қурилиш ойналари ва шиша идишлар бозорида монопол мавқега эга “Кварц” АЖ устав капиталидаги 89,8 фоиз давлат улуши офшордаги компанияга 265 млрд сўмга сотилгани хабар қилинганди.
Мавзуга оид
20:00 / 13.11.2024
«Ўзтемирйўлконтейнер» АЖнинг 35 фоиз акциялари 200 млрд сўмга сотилди
14:00 / 21.10.2024
Мадридда ҳукуматга қарши кўп минг кишилик акция ўтказилди
19:11 / 04.10.2024
Tashkent city ҳудудидаги банклар биноларини сотиб олишга 4 инвестор қизиқиш билдирди – Давактив
19:55 / 12.09.2024