Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Интерпол орқали қидирувда бўлган аёл БААдан Ўзбекистонга депортация қилинди
Интерполнинг Тошкент ва Абу-Дабидаги ММБ ҳамкорликдаги ҳаракатлари натижасида халқаро қидирувда бўлган жиноятчининг депортация масаласи ҳал қилинди, деб хабар бермоқда Интерполнинг Ўзбекистондаги Миллий марказий бюроси.
Икки давлат Интерпол ММБ раҳбарларининг қидирувни фаоллаштириш бўйича халқаро конференция доирасидаги музокаралари туфайли одам савдоси билан шуғулланиб келган ва халқаро қидирувда бўлган аёлнинг депортацияси амалга оширилди.
Аниқланишича, у онаси ва синглиси томонидан изланган, терговда шахсини аниқлашнинг имкони бўлмаган шахслар билан аввалдан тил бириктириб, аёлларни ноқонуний йўллар билан фоҳишалик билан шуғулланиш учун Бирлашган Араб Амирликларига жўнатиш бўйича уюшган жиноий гуруҳ тузган. Жабрланувчиларни оиласи билан ажрашган ва моддий қийинчиликка дуч келган аёллар орасидан топишган. Шу тариқа, учинчи давлатлар орқали БААга олиб чиқиб, жабрланувчиларга яхши иш ваъда қилинган, бироқ Дубайга етиб келгандан сўнг уларнинг паспорти олиб қўйилган ва фоҳишалик билан шуғулланишга жўнатилган.
Интерполнинг Тошкент ва Абу-Дабидаги ММБ ўртасида ўтказилган келишилган ҳаракатлар ва келишув натижасида жиноятчи ҳибсга олингандан сўнг Ўзбекистон ҳуқуқ-тартибот идораларига топшириш учун депортация қилиш тўғрисида қарор қабул қилинди.
Мавзуга оид
18:05 / 26.05.2025
Қотилликда айбланаётган ўзбекистонлик Салвадордан Россияга экстрадиция қилинди
22:27 / 19.05.2025
Россия БААга салкам 400 кг чувалчанг жўнатди
18:41 / 16.05.2025
Сурия Россияни Тартус портидан чиқариб юборди ва уни БААга топширди
11:02 / 16.05.2025