Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россияда коронавирус билан боғлиқ жиддий вазият сақланиб қолмоқда
Россияда коронавирус билан касалланган 150 мингга яқин бемор кузатув остида, дея хабар берди Россия Соғлиқни сақлаш вазирлиги раҳбари Мурашко. Биргина Москванинг ўзида бир суткада 2200 га яқин янги коронавирус инфекцияси ҳолати аниқланган.
Россияда ковид билан боғлиқ жиддий вазият сақланиб қолмоқда. «Бугунги кунда ушбу ташхис билан 150 мингга яқин одам мамлакатимизнинг барча бурчакларида кузатув остида, шунинг учун масала биз учун долзарблигича қолади», деди Россия соғлиқни сақлаш вазири Михаил Мурашко 18 март, шанба куни Sechenov.Pro-2023 Бутунроссия таълим форуми чоғида.
Унинг сўзларига кўра, Россия ҳозирда вируснинг ўзгарувчанлигини кузатишда давом этмоқда. Оператив штаб маълумотларига кўра, коронавирус инфекциясининг кунлик ўсиши 13 мингдан ортиқ ҳолатни ташкил этган.
Биргина Москванинг ўзида ўтган кун давомида 2195 та янги коронавирус инфекцияси ҳолати аниқланди. Бир кун олдин 1734 киши касаллангани ҳақида хабар берилган эди. Шундай қилиб, Москвада кунлик ўсиш 450 дан ортиқ ҳолатни ташкил этди. Кун давомида 144 киши коронавирус билан касалхонага ётқизилди, олтита ўлим ҳолати қайд этилди. Бир кун аввал 7 кишининг ўлими ҳақида хабар берилган эди.
Умуман олганда, Москвада пандемия даврида 3 456 474 та коронавирус инфекцияси ҳолати қайд этилган ва 48 366 киши вафот этган.
Мавзуга оид
13:11 / 28.05.2025
NYT: Россия Запорижжя АЭСни ўз энерготизимига улашни режалаштирмоқда
10:23 / 28.05.2025
Давлат департаменти спикери: Россия Трампнинг сўзларини жиддий қабул қилиши керак
09:03 / 28.05.2025
WSJ: Трамп Россияга қарши санкцияларни кучайтириш ҳақида ўйлаяпти
21:34 / 27.05.2025