Жаҳон | 18:32 / 21.03.2023
8990
2 дақиқада ўқилади

Тимур Бекмамбетов Хўжа Насриддин ҳақида анимацион фильм суратга олади

Лойиҳа Туркия томонидан молиялаштирилади.

Фото: Erik Pendzich/Shutterstock

Россиялик-қозоғистонлик машҳур режиссёр ва продюсер Тимур Бекмамбетов Марказий Осиёнинг машҳур халқ қаҳрамони Хўжа Насриддин ҳақида анимацион фильм суратга олади.

Бекмамбетовнинг Bazelevs компанияси Туркиянинг Yeni Dusler Animation компанияси билан бу ҳақда шартнома имзолади.

Бекмамбетов биринчи марта инглиз тилида анимацион фильм яратади. У 2024 йилда экранларга чиқиши режалаштирилган, овоз берувчи актёрлар эса шу йил охирида эълон қилинади.

Хўжа Насриддин – Марказий Осиё халқлари достонидаги энг машҳур образлардан бири, у турли ҳаётий вазиятларга тушиб қолган, аммо ўзининг зукколиги ва донишмандлиги туфайли ҳар доим якунда ғолиб чиқадиган саргардон файласуф ва ҳазилкашдир.

Ушбу лойиҳа устида Туркиядан ташқари Қозоғистон ва Ўзбекистон ҳам ишлайди. Ҳар бир иштирокчи мамлакатда Бекмамбетов анимация мактабини очади ва профессионал актёрлар, анимация дизайнерларини тайёрлайди.

Қайд қилинишича, Ўзбекистондаги мактаб аллақачон очилган ва унинг 30 нафар битирувчиси анимация фильми устида иш бошлаган.

2020 йилда Бекмамбетов Хўжа Насриддин ҳақида қўғирчоқ томошасини саҳналаштириб, Москвада намойиш этган эди.

Сардор Юсупов
Тайёрлаган Сардор Юсупов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид