Ўзбекистон | 17:12 / 23.03.2023
105620
2 дақиқада ўқилади

Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳрининг янги ҳокими бўлди

У муқаддам кўп йиллар прокуратура тизимида ишлаган, 2018 йилдан буён «Ўзавтосаноат»га раҳбарлик қилиб келмоқда.

Фото: Kun.uz

«Ўзавтосаноат» раиси Шавкат Бўронович Умрзоқов номзоди Тошкент шаҳар ҳокими лавозими учун кўриб чиқилмоқда. Бу ҳақда «Газета.uz» бир неча манбасига таяниб хабар берди.

  • Кўп ўтмай президент администрациясига яқин ҳисобланган Davlat boshqaruvi телеграм-канали эса Шавкат Умрзоқовни Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи сифатида эълон қилди.

Шавкат Умрзоқов 1979 йилда туғилган, муқаддам прокуратура тизимида ишлаган, 2011 йил июнидан 2013 йил сентябрига қадар Тошкент вилояти прокуратурасининг иқтисодий жиноятчилик ва коррупцияга қарши курашиш бўлими бошлиғи бўлган, 2013-2018 йилларда Ўзбекистон бош прокуратурасида Уюшган жиноятчилик ва коррупцияга қарши курашиш бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаган.

2018 йил июнида «Ўзавтосаноат» раиси этиб тайинланганди.

«Меҳнат шуҳрати» ордени (2020) ва «Содиқ хизматлари учун» медали (2013) билан тақдирланган.

  • Эслатиб ўтамиз, 2018 йил апрелидан буён Тошкент шаҳрига ҳокимлик қилиб келган Ортиқхўжаев 2023 йилнинг илк ҳафталарида шаҳарда электр ва табиий газ таъминоти билан боғлиқ жиддий муаммо юзага келиши ортидан 16 январ куни ишдан бўшатилди.
  • Шундан сўнг, шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари Бахтиёр Раҳмонов Тошкент шаҳар ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланганди.

Мавзуга оид