Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қадр топмаган ўқитувчи ўтмишда қолди: янгиланаётган конституция ҳақида
Давлат ўқитувчилар шаъни ва қадр-қимматини ҳимоя қилиш, уларнинг ижтимоий ва моддий фаровонлиги, касбий жиҳатдан ўсишига ғамхўрлик қилади. Янгиланаётган бош қомус билан педагогларнинг ҳуқуқлари мустаҳкамланмоқда.
Узоқ вақт давомида ўқитувчилар арзимаган маош учун ишдан ташқари вақтда ҳам мажбурий меҳнатга жалб қилинди. Юқори ташкилот, ҳокимлик ходимлари томонидан мактаблар буйруқбозлик нуқтасига айлантирилди. Бунинг оқибатида педагоглар таълим билан шуғулланиб эмас, ҳисобот юритиш каби турли қоғозбозликни бажариш билан машғул бўлишди.
Янгиланаётган конституциянинг 52-моддаси билан юқоридагиларнинг барчаси тарихга айланиши мумкин. Унга кўра, Ўзбекистонда ўқитувчининг меҳнати жамият ва давлатни ривожлантириш, соғлом, баркамол авлодни шакллантириш ҳамда тарбиялаш, халқнинг маънавий ва маданий салоҳиятини сақлаш, бойитишнинг асоси сифатида эътироф этилади.
Давлат ўқитувчилар шаъни ва қадр-қимматини ҳимоя қилиш, уларнинг ижтимоий ва моддий фаровонлиги, касбий жиҳатдан ўсишига ғамхўрлик қилади.
Маълумот учун, янги Конституция лойиҳасининг 50-, 51-, 52-моддалар айнан болаларнинг мактабгача ва мактаб таълимини олишдаги ҳуқуқлари, олий таълим олиш масаласи ҳамда педагогларнинг қонуний манфаатларини ҳимоя қилишга бағишланган.
Мавзуга оид
20:08 / 23.05.2025
Қашқадарёда ўнлаб педагогларга устама тўлаш техник масалалар сабаб тўхтатиб қўйилди
09:00 / 18.05.2025
“Ижтимоий тармоқлар қонуни” ва грин-картадаги лидерлик — ҳафта дайжести
17:10 / 02.05.2025
“Жаҳлдор ўқитувчи” — Самарқандда педагог болаларга ўта қўпол муносабатда бўлди
23:22 / 25.04.2025