Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Туркияда визасиз қанча муддат бўлиш мумкин: 30 кунми ёки 90?
“Uzbekistan Airports”нинг Туркияда визасиз қолиш муддати 30 кун экани ҳақидаги хабари саёҳат ёки бошқа мақсадларда ушбу мамлакатда вақтинча бўлиб турган ўзбекистонликларни ўйлантириб қўйган. Хўш, аслида ўзбекистонликлар учун визасиз Туркия ҳудудида бўлиш муддати қанча?
Савол қаердан келиб чиқди?
6 март куни “Uzbekistan Airports”нинг Telegram’даги расмий каналида Ўзбекистон фуқароларининг қатор давлатларга бориши учун виза талаблари қандай экани ҳамда қайси мамлакатларга визасиз бориш мумкинлиги ҳақидаги маълумот эълон қилинган. Унда Туркияда визасиз қолиш муддати 30 кунгача деб кўрсатилади.
Ҳолат бўйича Kun.uz’га мурожаат қилган фуқаро “Uzbekistan Airports” АЖ матбуот котиби Евгения Гранде билан ҳам суҳбатлашган. Гранденинг қайд этишича, авиакомпания расмий манба сифатида Ташқи ишлар вазирлигининг расмий сайтидаги маълумотдан фойдаланган.
Ҳозирда ТИВнинг расмий сайтидаги бу хабарда Туркияга сайёҳлик мақсадида ташриф буюрувчи Ўзбекистон фуқаролари учун виза олиш тартиби 90 кунгача экани қайд этилган. Аммо Евгения Гранденинг сўзларига ишонадиган бўлсак, бу маълумот ТИВ сайтида дастлаб 30 кун қилиб кўрсатилган. Буни қуйидаги ўша сайтдан олинган скриншот ҳам тасдиқлайди.

ТИВ сайтига кириб, айнан шу хабар бўйича қидирув берилса, сўнгги маълумот 2019 йилда қўйилгани кўринади. Унда Туркияда визасиз қолиш муддати 90 кунгача экани ҳам акс этган.
Аслида тартиб қандай?
Туркия президенти 2018 йил 10 ноябрда имзолаган 327-сонли қарор билан Ўзбекистон, Қозоғистон ва Тожикистон фуқаролари учун Туркияда визасиз қолиш муддати 30 кундан 90 кунгача узайтирилган.
Бу қароргача ўзбекистонлик фуқаролар фақат дипломатик паспортга эга бўлсагина Туркияда 90 кунгача визасиз қолишлари мумкин бўлган.
Шунингдек, янги тартибнинг ҳануз амалда эканини Туркия Ички ишлар вазирлиги Миграция бошқармасининг расмий сайтидаги ахборот ҳам тасдиқлайди.
Мавзуга оид
12:13 / 21.05.2025
Ўзбекистонликлар учун виза олишни осонлаштириш бўйича АҚШ билан музокара ўтказилади
20:52 / 15.05.2025
Шавкат Мирзиёев Туркия вице-президенти билан учрашди
02:31 / 15.05.2025
Путин Украина билан музокараларда иштирок этадиган делегация таркибини тасдиқлади
23:40 / 14.05.2025