Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
БМТ суддан мамлакатларнинг иқлим бўйича мажбуриятини аниқлаштиришни сўради
Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеяси томонидан қабул қилинган резолюция иқлим ўзгариши учун мамлакатларнинг жавобгарлиги бўйича Халқаро суднинг фикрини олишга қаратилган.
Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеяси Ҳаагадаги Халқаро суддан мамлакатларнинг иқлим ўзгариши учун жавобгарлиги бўйича маслаҳат хулосасини тақдим этишни, шунингдек, иқлим тизимини парник газлар ташламаларидан ҳимоя қилиш бўйича уларнинг мажбуриятларини аниқлаштиришни сўради. Тинч океанидаги Вануату орол давлати ташаббуси билан резолюция 29 март, чоршанба куни бир овоздан қабул қилинди.
Резолюция қабул қилинган Бош Ассамблея йиғилишида сўзга чиққан БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш Халқаро суднинг маслаҳат хулосалари катта аҳамиятга эга эканини таъкидлади. «Бундай хулоса Бош Ассамблея, БМТ ва аъзо давлатларга дунёмиз жуда зарур бўлган иқлим ўзгаришига қарши курашда янада дадилроқ ва қатъийроқ чоралар кўришга ёрдам беради», деди у.
Суд маслаҳат хулосасини чиқариш учун тахминан икки йил вақт кетиши кутилмоқда. Бу фикр ҳеч қандай юрисдикцияда мажбурий бўлмайди, лекин келажакда иқлим бўйича музокаралар учун асос бўлиши мумкин. Вануату Бош вазири Исмоил Калсакау: «бу иқлим ўзгаришига қандай муносабатда бўлишимиз, ҳозирги ва келажак авлодларни ҳимоя қилишимизга кучли ва ижобий таъсир кўрсатади» деди.
Бирлашган Миллатлар Ташкилотидаги Иқлим ўзгариши бўйича ҳукуматлараро комиссия бир ҳафта олдин эълон қилган ҳисоботида, глобал ҳароратнинг хавфли чегарадан 1,5 даража Цельсийдан ошиб кетишининг олдини олиш учун шошилинч чоралар кўриш зарурлигини таъкидлади. Мутахассисларнинг фикрича, ҳозиргача қилинган саъй-ҳаракатлар «иқлим ўзгаришига қарши курашиш учун етарли эмас», бироқ ҳали кўп вариантлар мавжуд.
Мавзуга оид
09:21 / 28.05.2025
Ўзбекистонда Яшил иқлим жамғармаси ваколатхонаси очилиши мумкин
10:48 / 22.05.2025
БМТ Ғарбий соҳилда дипломатларга қарата ўқ узилганини қоралади
21:49 / 21.05.2025
Сунъий интеллект дунёдаги ҳар тўртинчи иш ўрнига таъсир кўрсатмоқда — БМТ
20:16 / 20.05.2025