Ўзбекистон | 20:46 / 01.04.2023
24303
2 дақиқада ўқилади

Алламжонов педофилларни кимёвий кастрация қилиш учун қонунчиликни ўзгартиришга чақирди

У кўплаб давлатларда бу жазо борлигини айтди. 

Фото: Миллий масс-медиа фонди

Президент Администрацияси раҳбарининг ўринбосари Комил Алламжонов Хоразм вилоятида мансабдор шахсларнинг педофилияда айблангани ва судлангани ҳақидаги хабарга кескин муносабат билдирди. 

«Педофилларга нисбатан кимёвий кастрация жазосини қўллаш юзасидан қонунчиликка ўзгартириш киритиш вақти келди! 

Агар бу масала дунё тажрибасисиз бўлмайди, қайда бор бу жазо, десангиз Қозоғистон, Украина, Германия, Норвегия, Швеция, Дания, Исроил, Жанубий Корея, Франция, АҚШ ва ҳоказо давлатларни кўринг. Уларда бор экан бу жазо. Хитой, Лотин Америкаси давлатлари, Саудия Арабистони ва Эронда биратўла ўлдириб юборилар экан», деб ёзди Алламжонов. 

Аввалроқ, Хоразмда вилоят Адлия бошқармаси бошлиғи ва туман ФВБ раҳбари Меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари билан жинсий алоқа қилиб келгани, 15-17 ёшлардаги ҳимоясиз қизларни бу ишга Меҳрибонлик уйи мудираси мажбурлагани, мудира 5 йилга озодликдан маҳрум қилингани, икки мансабдорнинг озодлиги бир ярим йилга чеклангани ҳақида хабар берилган эди. 

Мавзуга оид