Жиззахда туман қурилиш бўлими бошлиғи ўз жонига қасд қилди
Ҳодиса юзасидан жиноят иши қўзғатилган, тегишли идораларга хизмат текширувлари тайинланган.
Ижтимоий тармоқларда Жиззах вилояти, Бахмал тумани ҳудудида яшовчи архитектор ўз жонига қасд қилгани ҳақида хабар тарқалди. Самарқанд вилоят прокуратураси хабар юзасидан муносабат билдирди.
Маълум қилинишича, Бахмал туман қурилиш бўлими бошлиғи, бош архитектор Ш.Б. ўз жонига қасд қилган.
Ҳолат юзасидан 2023 йил 13 март куни Жиноят кодексининг 103-моддаси 1-қисми (Ўзини ўзи ўлдириш даражасига етказиш) билан жиноят иши қўзғатилган.
Самарқанд вилояти прокуратураси матбуот котибининг Kun.uz’га маълум қилишича, холисликни таъминлаш мақсадида мазкур жиноят иши юзасидан тергов ўтказиш Самарқанд вилоят прокуратурасига топширилган.
Ҳозирда вилоят прокуратураси томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Қайд этилишича, марҳумнинг ўлим сабабини аниқлаш мақсадида суд-тиббий экспертиза текшируви тайинланган. Шунингдек, ҳолат юзасидан тегишли идораларга хизмат текширувлари тайинланган.
Мавзуга оид
13:18 / 22.01.2024
1 апрелдан айрим қурилиш объектларини фойдаланишга қабул қилишга рухсатнома берилмайди
15:04 / 09.01.2024
Ўзбекистонда бир йилда уй-жой қуриш ҳажми 1,5 бараварга ортди
08:54 / 05.01.2024
Ўзбекистонда қурилиш ишлари қайси ойда энг кўп бажарилиши маълум бўлди
14:34 / 22.12.2023