Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ОПEК+ давлатлари май ойидан нефт қазиб олишни ихтиёрий равишда камайтиради
Нефт экспорт қилувчиларнинг ишлаб чиқаришни қисқартириш ҳақидаги кутилмаган қарори муқаррар равишда нархларнинг ошишига олиб келади ва Россия фойдасига ишлайди, дейди таҳлилчилар.
Саудия Арабистони, Россия ва бошқа ОПEК+ нефт экспорт қилувчи давлатлари 2 апрел, якшанба куни нефть қазиб олиш ҳажмини кунига тахминан 1,15 миллион баррелга қисқартиришларини эълон қилди.
Саудия Арабистони Энергетика вазирлиги Ар-Риёд қазиб олишни кунига 500 минг баррелга, БАА нефт қазиб олишни 144 минг баррелга, Ироқ – 211 минг баррелга, Кувайт – 128 минг баррелга, Қозоғистон – 78 минг баррелга, Уммон - 40 минг баррелга ва Жазоир - 48 минг баррелга қисқартиради, деб ёзади Reuters. Ишлаб чиқаришни қисқартириш май ойида бошланади ва йил охиригача давом этади
Россия бош вазири ўринбосари Александр Новак, шунингдек, Россия қазиб олишни ихтиёрий равишда март ойидан 2023 йил охиригача кунига 500 минг баррелга қисқартириш қарорини узайтиришини маълум қилди, деб ёзади ТАСС.
Қўшимча ихтиёрий равишда ишлаб чиқаришни қисқартириш кутилмаган ҳаракат бўлди ва Reuters томонидан сўралган таҳлилчиларга кўра, нефть нархининг дарҳол ошишига олиб келади. Саудия Арабистони Энергетика вазирлиги «нефт бозорини барқарор ушлаб туриш» учун ишлаб чиқаришни қисқартираётганини айтди. Reuters таъкидлашича, глобал банк инқирози талабга таъсир қилишидан қўрқиш туфайли нефт нархи ўтган ойда бир баррел учун 70 долларгача тушиб кетди, бу 15 ой ичидаги энг паст кўрсаткичдир.
Жорий пасайиш ўтган йилнинг октябр ойида эълон қилинган суткалик 2 миллион баррелга қўшимча бўлади. Ўшанда ОПEК қарори АҚШ маъмуриятининг норозилигига сабаб бўлди. Оқ уй нефт нархини, шу жумладан, Россиянинг Украинадаги урушни молиялаштириш учун кўпроқ даромад олишига йўл қўймаслик учун пасайтириш тарафдори, дея эслатади Reuters.
АҚШ президенти Жо Байден маъмурияти янги қисқартиришларни асоссиз деб билишини айтди. «Биз бозордаги ноаниқликни ҳисобга олиб, ҳозирча қисқартиришлар мақсадга мувофиқ эмас деб ҳисоблаймиз ва буни аниқ айтдик», деди АҚШ Миллий хавфсизлик кенгаши вакили.
Мавзуга оид
11:46 / 20.05.2025
ЕИ Россия нефти нархини 50 долларгача туширишни таклиф қилмоқда
22:01 / 05.05.2025
Саудия Арабистони июн ойида Осиё давлатлари учун нефт нархини оширади
11:01 / 15.04.2025
БААда соҳилга нефт сизиб чиқди: туристлар ўзларини ёмон ҳис қилмоқда
10:05 / 11.04.2025