Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қашқадарёда асраб олинган қизни зўрлаган шахс суд қилинади
Чироқчи туманида 52 ёшли шахс меҳрибонлик уйидан асраб олинган 13 ёшли қизни зўрлаб, ҳомиладор қилиб қўйгани ҳақида хабар тарқалди. Бунинг ортидан Олий суд ҳолат бўйича жиноят иши 7 апрел куни ёпиқ суд мажлисида кўрилишини маълум қилди.
Олий суд матбуот хизмати Қашқадарё вилояти Чироқчи туманида 52 ёшли эркак 13 яшар меҳрибонлик уйи тарбияланувчисини зўрлаб, ҳомиладор қилиб қўйгани айтилган хабар юзасидан муносабат билдирди.
Ижтимоий тармоқда тарқалган хабарда эркак 8 нафар тарбияланувчини асраб олиб, улардан бири — 13 ёшли қизни ҳомиладор қилгани ва болани мажбуран туширгани, бироқ суд ҳали ўтказилмагани айтилади. Олий суд ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилганини маълум қилди.
Жиноят кодексининг 129-моддаси (Ўн олти ёшга тўлмаган шахсга нисбатан уятсиз-бузуқ ҳаракатлар қилиш) 2-қисми ва 118-моддаси (Номусга тегиш) 3-қисми «а» бандида назарда тутилаётган жиноятларни содир этганликда айбланаётган К.Т. (1971 йилда Қашқадарё вилоятида туғилган, қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланган)га оид жиноят ишини кўриб чиқиш жиноят ишлари бўйича Чироқчи тумани судида 7 апрель куни бошланади.
Жиноят-процессуал кодексининг 19-моддаси (Судда жиноят ишларининг ошкора кўрилиши) талабларига мувофиқ мазкур жиноят иши ёпиқ суд мажлисида кўриб чиқилади.
Мавзуга оид
08:50 / 21.05.2025
4 ойда зўравонликка учраган 2 мингдан ортиқ хотин-қизга ёрдам кўрсатилди
18:08 / 10.05.2025
Ҳиндистонлик ўқитувчиларга мактабда хивич билан юришга рухсат берилди
13:51 / 30.04.2025
Зўравонлик содир этишга мойил бўлган педагог ходимлар рўйхати шакллантирилади
15:27 / 15.04.2025