Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Лавров Туркияда Украина бўйича музокаралар ўтказилишини истисно этмади
Россия Ташқи ишлар вазирлиги раҳбари Анқарада туркиялик ҳамкасби билан учрашди. Лавров Қора денгиз дон ташаббусининг узайтирилиши ва Блинкен билан музокара ўтказиш имкониятига тўхталди.
Украинада тинчликка эришиш бўйича музокаралар фақат «янги дунё тартиби қандай тамойилларга асосланишини» муҳокама қилиш зарурлигини ҳисобга олган ҳолда ўтказилиши мумкин. Бу фикрни Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров билдирди. У 7 апрель, жума куни туркиялик ҳамкасби Мавлуд Чавушўғли билан музокаралар якунлари бўйича Анқарада ўтказилган матбуот анжуманида шу ҳақда гапирди. «Бу музокаралар фақат <...> Россиянинг қонуний хавотирларига асосланиши мумкин», деб ҳисоблайди Лавров.
Апрель ойи охирида Нью-Йоркка ташриф чоғида АҚШ давлат котиби Энтони Блинкен билан учрашиш режалаштирилмоқдами, деган саволга Лавров Россия ҳеч қачон мулоқот бўйича «жиддий таклифларни» рад этмаслигини айтди.
Аввалроқ, 2 апрель куни Блинкен Лавров билан телефон суҳбатида The Wall Street Journal журналисти Эван Гершкович ва «ноҳақ қўлга олинган АҚШ фуқароси Пол Уилан»ни озод қилишга чақирган эди.
Россия вазири, шунингдек, Қора денгиз дон ташаббусини узайтириш масаласига ҳам тўхталди. Москвага кўра, ушбу пакетнинг Россия қисми «умуман амалга оширилмаяпти». 18 март куни Москвада «ушбу келишувни атиги 60 кунга узайтириш таклиф қилинганини» Лавров «вазият оғирлашуви», деб атади. «Агар Россия ўғитлари ва ғалла экспорти йўлидаги тўсиқларни бартараф этишда бундан кейин ҳам олға силжиш бўлмаса, унда бу келишув зарурми ёки йўқми, шу масалани кўриб чиқамиз», — деди Россия ТИВ раҳбари.
Ўз навбатида, Туркия баҳорда Россиянинг Украинага қарши ҳарбий амалиётлари давомийлиги ошиши мумкинлигидан хавотир билдирди. Туркия ташқи ишлар вазири Мавлуд Чавушўғлининг айтишича, Анқара музокараларни олға суриш учун саъй-ҳаракатларини давом эттиради.
Бундан ташқари, вазир Туркия Украина портларидан ғалла ва бошқа товарларни хавфсиз экспорт қилишни таъминловчи келишувни узайтириш тарафдори эканини таъкидлади. «Биз нафақат Россия ва Украинадан ғалла ва ўғит экспорти бўйича келишувни давом эттиришга, балки глобал озиқ-овқат инқирозига барҳам беришга катта аҳамият қаратамиз», — дея Чавушўғлининг сўзларини келтиради Reuters. «Биз, шунингдек, Россия дон ва ўғитларини экспорт қилиш йўлидаги тўсиқларни олиб ташлаш керак деган фикрга қўшиламиз. Ғалла бўйича келишувни янада узайтириш масаласини ҳал қилиш керак», - деди у.
Мавзуга оид
13:11 / 28.05.2025
NYT: Россия Запорижжя АЭСни ўз энерготизимига улашни режалаштирмоқда
11:58 / 28.05.2025
Евроиттифоқ 150 млрд евролик SAFE мудофаа фондини тузди
20:37 / 27.05.2025
Келлог: Россия ва Украинанинг урушдаги йўқотишлари 1 миллион кишидан ошди
20:17 / 27.05.2025