Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкент вилоятида авария ҳолатидаги кўп квартирали уйлар бузилади
Вазирлар Маҳкамасининг “Тошкент вилоятида мавжуд авария ҳолатидаги ва маънан эскирган кўп квартирали уйларни реновация қилиш орқали аҳолининг яшаш шароитларини янада яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.
Ҳужжат лойиҳаси Тошкент вилояти ҳокимлиги томонидан ишлаб чиқилган.
Қайд этилишича, Тошкент вилоятида эскирган ёки яроқсиз кўп квартирали уй-жой фонди хатловдан ўтказилган ҳамда инструментал ўрганишлар натижасига кўра 23 та уй авария ҳолатида деб топилган (366 та хонадон), шу сабабли реновация дастури амалга оширилади.
Чирчиқ, Олмалиқ шаҳарлари, Ўрта Чирчиқ, Бўстонлиқ, Қибрай туманларидаги 1800 дан ортиқ мазкур уй-жойларда истиқомат қилувчи аҳолининг турмуш шароити яхшиланади ҳамда ўринга ўрин яшаб турган хонадонидан кичик бўлмаган майдонларда уй-жой билан таъминланади.
Бунда, бузиладиган авария ҳолатидаги хонадонда истиқомат қилаётган мулкдорга қуриладиган кўп квартирали уйлардан “фойдаланишга тайёр ҳолда топшириш” шарти асосида бузилган хонадон майдонига тенг ёки ундан кам бўлмаган квадрат метрдаги хонадон ўринга ўрин ажратилади.
11 ой муддатда мулкдорларга квартира топширилгунга қадар уларга кўп квартирали уй-жой жойлашган туман (шаҳар ҳокимиятининг маҳаллий бюджет қўшимча манбалари ёки ташаббускор тадбиркорлар ўз маблағлари ҳисобидан молиялаштириш шарти билан вақтинчалик ижарага турар жой берилади.
Қурилиш ишлари белгиланган муддатда фойдаланишга топширилмаган тақдирда ижара лойиҳа ташаббускори маблағи ҳисобидан қопланади.
Мулкдорларга ўринга ўрин ажратишдан ортган квартиралар президентнинг “Ипотека кредити механизмларини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармони билан жорий этилган бозор тамойилларига асосланган ипотека кредитлари орқали аҳолини уй-жой билан таъминлашнинг янги тартиби доирасида белгиланган тартибда реализация қилинади.
Мавзуга оид
20:37 / 26.05.2025
Тошкент вилоятида ичимлик ва оқова сув хизматлари нархи оширилади
18:52 / 21.05.2025
Тошкент вилоятида уйида йўлбарс боқиб келган шахс аниқланди
10:12 / 15.05.2025
Тошкент вилоятида 13 та тарихий ёдгорликка зарар етказилди
14:50 / 13.05.2025