Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қашқадарёда бошқарувни йўқотган Nexia чуқурликка тушиб кетди
Ҳодиса оқибатида Nexia йўловчи оғир тан жароҳатлари олиб, шифохонада вафот этган.
Қашқадарё вилояти Қарши туманида одам ўлими билан боғлиқ йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.
Вилоят ИИБ ахборот хизматининг хабар беришича, ҳодиса 2023 йил 3 апрел куни соат 21:00 ларда юз берган.
Nexia ҳайдовчиси Қарши-Чироқчи-Шаҳрисабз йўлида ҳаракатланаётиб бошқарувни йўқотган. Шундан сўнг машина йўлнинг ўнг томонидаги чуқурликка тушиб кетган.
Оқибатда, оғир тан жароҳатлари олган машина йўловчиси Республика шошилинч тез тиббий ёрдам илмий маркази Қашқадарё филиалининг жонлантириш бўлимида вафот этган.
Қайд этилишича, ҳозирда ҳодиса юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
19:37 / 04.06.2026
Қашқадарёлик эшак гўшти савдогари: у уч ойда икки бор судланди
19:37 / 23.04.2025
Қашқадарёда 14 ёшли ўсмир бошқарувидаги Gentra ЙТҲга учради. Қурбонлар бор
16:04 / 26.03.2025
Шаҳрисабз аэропорти фаолиятини тиклади
23:40 / 14.03.2025