Ўзбекистон | 12:12 / 14.04.2023
13517
1 дақиқада ўқилади

Навоий вилояти ҳокимига янги ўринбосар тайинланди

Элёр Мардонов Навоий вилояти ҳокимининг жамоат ташкилотлари ва диний ташкилотлар билан алоқалар бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди.

Фото: Навоий вилояти ҳокимлиги

Вилоят ҳокимлиги хабарига кўра, Мардонов Элёр Ирдонович 1983 йилда Бухоро вилоятида туғилган. Маълумоти – олий. 2008 йилда Тошкент автомобил йўллари институтини, 2013 йилда Ўзбекистон Республикаси Стратегик таҳлил ва истиқболни белгилаш олий мактабини тамомлаган.

У лавозимга тайинлангунга қадар Навоий шаҳридаги ҳарбий қисм ҳарбий хизматчиси вазифасида фаолият олиб борган.

Элёр Мардонов 2018 йилда президент фармонига кўра “Жасорат” медали билан мукофотланган.

Ушбу лавозимда фаолият юритиб келган Ғофур Мусурманов вилоят ҳокимининг тегишли қарори билан 2023 йил 13 апрел кунидан лавозимдан озод этилган.

Мавзуга оид