Ўзбекистон президенти Туркманистон президенти билан ҳамкорликни ривожлантириш масалаларини муҳокама қилди
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 15 апрель куни Туркманистон президенти Сердар Бердимуҳамедов билан телефон орқали мулоқот қилди.
Ўзбекистон президенти Туркманистон президентига оғир жудоликка учрагани – бувиси Огулабат эдже Бердимуҳамедова ҳаётдан кўз юмгани муносабати билан ҳамдардлик билдирди.
Суҳбатда Ўзбекистон-Туркманистон стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлаш ҳамда олий даражадаги келишувларга мувофиқ амалий ҳамкорликни кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди.
Яқинда ўтказилган Ҳукуматлараро комиссия йиғилиши, ташқи сиёсий идоралар, транспорт, маданият вазирликлари доирасидаги учрашувлар ва бошқа тадбирларнинг самарали натижалари ижобий баҳоланди.
Савдо-иқтисодий ҳамкорлик масалалари, энг аввало, “Шовот-Тошовуз” чегараолди савдо сонасини ташкил этиш, иқтисодиётнинг устувор тармоқларида кооперация лойиҳаларини амалга ошириш, фаол маданий-гуманитар алмашинувларни давом эттиришга алоҳида эътибор қаратилди.
Давлат раҳбарлари бўлажак тадбирлар режасини ҳам муҳокама қилиб, бир-бирини яқинлашиб келаётган Рамазон ҳайити билан қутладилар, эзгу тилаклар билдирди.
Мавзуга оид
16:23 / 28.10.2024
Туркманистон Россияга газ етказиб беришни тўхтатди
22:15 / 25.10.2024
БМТ Марказий Осиёни «Тинчлик, ишонч ва ҳамкорлик ҳудуди» деб эълон қилди
18:51 / 12.10.2024
Ашхободдаги кўчага президентни даволаган немис шифокорининг номи берилди
13:35 / 08.10.2024