Уруш давридаги иккинчи Пасха ва ўққа тутилган черков. Уруш суратлари
Украинада урушнинг 417-куни ўтди. Асосий маълумотлар:
- Украина мудофаа вазири Олексий Резников испан нашрига берган интервюсида Украина қуролли кучларининг йўқотишлари «Туркиядаги зилзила қурбонлари сонидан камроқ экани» ҳақида айтди. Сўнгги маълумотларга кўра, табиий офат қурбонлари сони 50 минг кишидан ошиқ. Кейинроқ вазир бу солиштириш учун Украина ва Туркия халқидан узр сўради.
- Ўз фермерларини ҳимоялаш учун Полша ортидан Венгрия ҳам Украина қишлоқ хўжалик маҳсулотлари импортини тўхтатди. Еврокомиссия бу қарорни қоралаган.
- Украина президенти офиси раҳбари Андрей Ермак «пасха алмашуви» доирасида 130 киши Россия асирлигидан қайтарилгани ҳақида хабар берди.
- Словянскда 14 апрел куни Россия ракета зарбаларидан вайрон бўлган кўп қаватли уйларда қидирув-қутқарув ишлари якунланди. Зарба оқибатида ҳалок бўлганлар сони 15 кишини ташкил этди, 24 киши яраланган.
Кун кадри. Запорижжя областида Пасха байрами вақтида ўққа тутилган черков
Пасха кечаси россиялик ҳарбийлар Камишеваха посёлкасидаги черковни ўққа тутди. Украина нашрлари хабар беришича, черковдан «фақат кичик гумбаз ва икона қолган»; ўққа тутиш оқибатида жабрланганлар йўқ. 16 апрел тонгида Камишеваха аҳолиси черков ҳудудини тозалади.
Украинада Пасха байрами
Бахмут учун жанг
Донецк областининг Бахмут шаҳри Украинадаги урушнинг қайноқ нуқталаридан бири бўлиб қолмоқда.
Буюк Британия мудофаа вазирлигининг сўнгги хабарларига кўра, «Вагнер» ХҲК ёлланма жангчилари ва Россия мунтазам армияси ҳарбийлари ўзаро ҳамкорликни яхшилаган ва шаҳар учун қайтадан юриш бошлаган. Шаҳарнинг ғарбий районлари ҳамон Украина ҚК назоратида қолмоқда. Британия разведкаси маълумотига кўра, ХҲК штурмчилари асосий юришни шаҳар маркази орқали амалга оширмоқда, РФ армиясининг ҳаво-десант қўшинлари эса амалиётнинг шимолий ва жанубий қанотларига масъул. Қуйида Бахмут учун жангнинг Украина томонида туриб олинган кадрлари.
Мавзуга оид
07:54
Украина Жаҳон банкидан деярли 5 млрд доллар олади
20:12 / 22.11.2024
«Афтидан қўрқинчли, аммо ҳеч нарсани ўзгартиролмайди» — «Орешник» қанақа ракета?
14:17 / 22.11.2024
Венгрия Украина билан чегарада ҲММ тизимларини ўрнатиш ниятида
09:12 / 22.11.2024