Жамият | 22:21 / 18.04.2023
31945
1 дақиқада ўқилади

Тошкентда ЙТҲ оқибатида бир киши ҳалок бўлди

Учтепа туманида Cobalt ва Captiva машиналари иштирокида ЙТҲ содир бўлди. Икки ҳайдовчи ҳам шифохонага олиб кетилган, бир йўловчи ҳалок бўлган.

Фото: Тошкент шаҳри ЙҲХБ

18 апрел куни Тошкент шаҳри Учтепа туманида иккита автомобил иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда пойтахт ЙҲХБ матбуот хизмати хабар бермоқда.

Қайд этилишича, соат 16:40 да туманнинг Кичик ҳалқа автомобил йўли кўчасида Cobalt ва Captiva машиналари тўқнашиб кетган.

ЙТҲ оқибатида ҳайдовчилар жароҳат билан шифохонага олиб кетилган. Cobalt йўловчиси олган жароҳатлари сабабли воқеа жойида вафот этган.

Фото: Тошкент шаҳри ЙҲХБ

Мазкур ҳолат юзасидан шаҳар ИИББ Тергов бошқармаси томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми (Транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш оқибатида одам ўлишига сабаб бўлиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов давом этмоқда.

Мавзуга оид