Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон камбағалликни қисқартириш бўйича Хитой тажрибасини ўрганмоқда
Ўзбекистон бош вазири ўринбосари Жамшид Қўчқоров бошчилигидаги мамлакат делегациясининг Хитойга ташрифи давомида провинцияларга сафарлари амалга оширилди, деб хабар бермоқда «Дунё».
Делегация аъзолари камбағалликни қисқартириш ва қишлоқ ҳудудларини ривожлантириш бўйича Хитой тажрибасини ўрганиш мақсадида Хэбей, Ганьсу ва Юньнань провинциялари ва шаҳарларида бўлиб, ушбу соҳаларда амалга оширилаётган амалий ишлар билан яқиндан танишди.
Делегациянинг ташрифи давомида камбағалликни қисқартириш ва аҳоли бандлигини таъминлаш мақсадида туризм, савдо, қишлоқ хўжалиги, гул етиштириш, ўсимликлардан табиий доривор маҳсулотлар ишлаб чиқариш ва бошқа соҳаларда ташкил этилган лойиҳаларни кўздан кечирдилар.
Хитой провинцияларининг тажрибасидан фойдаланиш масаласи ҳам муҳокама қилинди.
Мавзуга оид
19:43 / 27.05.2025
Хитойдаги кимёвий заводда портлаш содир бўлди
18:42 / 26.05.2025
Хитойда роботлар илк бор рингда бир-бири билан олишди
17:57 / 26.05.2025
Хитой «исталган вақтда» Тайванга ҳужум қилишга қодир — FT
13:15 / 26.05.2025