Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Украина ҳарбийлари бир кечада 8 та камикадзе дронни уриб туширди
Россия тунда Украина ҳудудига Эронда ишлаб чиқарилган 10 га яқин «Шаҳед-136» камикадзе дронларини учирди, улардан саккизтаси Украина ҳарбийлари томонидан йўқ қилинди, дея хабар беради Украина Қуролли кучлари Бош штабининг Facebook’даги эрталабки ҳисоботида.
Украина Қуролли кучлари Ҳарбий-ҳаво кучлари қўмондонлиги, ўз навбатида, жами 12 тагача дрон учирилганини маълум қилиб, улардан саккизтаси уриб туширилганини тасдиқлади.
Полтава вилоятида дрон ҳужумидан сўнг фуқаролик инфратузилмаси объекти вайрон бўлди, деди вилоят ҳарбий маъмурияти раҳбари Дмитрий Лунин Telegram-каналида. Дастлабки маълумотларга кўра, қурбонлар йўқ.
Винница вилоятида портлаш инфратузилма объектига зарар етказди, деди «Юг» оператив қўмондонлиги спикери Наталя Гуменюк миллий телемарафон эфирида.
Ярим тундан кейин бутун Украина бўйлаб ҳаво ҳужуми ҳақида тревога эълон қилинди. Мамлакатнинг айрим ҳудудларида кечаси икки марта огоҳлантириш сиренаси янграган.
Мавзуга оид
13:11 / 28.05.2025
NYT: Россия Запорижжя АЭСни ўз энерготизимига улашни режалаштирмоқда
11:58 / 28.05.2025
Евроиттифоқ 150 млрд евролик SAFE мудофаа фондини тузди
08:25 / 28.05.2025
Собянин: Москва яқинида 30 дан ортиқ дрон йўқ қилинди
20:37 / 27.05.2025