Пекин Украина суверенитетини тан олиш ҳақидаги саволга жавоб беришдан бош тортди
Пекин суверенитет масалаларида доимо холисликни сақлаб келганини айтди. Хитой Ташқи ишлар вазирлиги Пекин собиқ СССР мамлакатлари мустақиллигини тан олиш бўйича ўз позициясини ўзгартирмаганини таъкидлади.
Хитой ҳукумати ХХР Украинани суверен давлат сифатида тан оладими, деган саволга бевосита жавоб беришдан бош тортди. Хитой Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Мао Нинг 24 апрель, душанба куни Пекинда бўлиб ўтган матбуот анжуманида суверенитет масалаларида Хитой ўзини «холис» тутишини айтди.
Шу билан бирга, у Хитойнинг собиқ совет республикалари суверенитетини тан олиш масаласи бўйича позицияси ўзгармаганини таъкидлади. «Хитой совет иттифоқи парчаланганидан кейин собиқ совет республикалари ва суверен давлатларнинг мақомини ҳурмат қилади», — деди дипломат. Мао Нинг, шунингдек, Хитой бу давлатлар билан биринчилардан бўлиб дипломатик алоқалар ўрнатганини эслатди. Хитойнинг позицияси «аниқ ва ўзгармас», деди у.
Хитойнинг Франциядаги элчиси Лу Шайнинг резонансли баёнотларини шарҳлар экан, Мао Нинг бу жанжал учун элчи эмас, балки унинг сўзларига кўра, Хитойнинг позициясини бузиб кўрсатган «айрим оммавий ахборот воситалари» айбдор деган фикрни билдирди. Таъкидланишича, улар Украина билан зиддиятнинг кучайишига сабаб бўлди.
Аввалроқ Лу Шай француз телевидениесига берган интервьюсида Қрим ҳақидаги саволга ҳаммаси муаммога қандай қарашга боғлиқ, деб жавоб берган эди. Модераторнинг Қрим халқаро ҳуқуқ нормаларига кўра Украинага тегишли деган сўзларига дипломат шундай жавоб берди: «Халқаро ҳуқуқда ҳатто собиқ СССР давлатлари ҳам ҳақиқий мақомга эга эмас, чунки уларни суверен давлатлар сифатида белгиловчи халқаро шартномалар йўқ».
Хитой элчисининг бу сўзлари Европада ва айниқса, Иккинчи жаҳон урушидан кейин совет истилоси остида қолган Болтиқбўйи мамлакатларида шов-шувга сабаб бўлди. Латвия Ташқи ишлар вазирлиги Хитой Халқ Республикасининг Ригадаги муваққат ишлар вакилини тушунтириш учун чақирди. Европа дипломатияси раҳбари Жозеп Боррел Ли Шаэ сўзларини кескин танқид қилди. Бир қатор Европарламент депутатлари Хитойнинг Франциядаги элчисини чақириб олишга чақирди.
Мавзуга оид
21:05 / 10.11.2024
Фронтдаги вазият: Россия ҳарбийлари Курск областида қарши ҳужумга тайёрланмоқда
20:11 / 10.11.2024
Россия Курск областига ҳужум учун 50 минг кишилик қўшин тўплади — NYT
19:02 / 10.11.2024
The Guardian: Буюк Британия ҳукумат алмашганидан кейин Украинага ракеталар етказишни тўхтатди
13:30 / 10.11.2024