Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россиядан хом нефть экспорти камаймаяпти — Bloomberg
Санкцияларга қарамай, Россия нефть экспорти «урушдан олдинги» даражага етди.
Россиядан хом нефть экспорти миқдори камаяётгани йўқ, ҳатто ҳукумат нефть қазиб олиш ҳажми қисқарганини эълон қилган бўлса ҳам. Bloomberg хабарига кўра, икки ҳафтадан буён нефть экспорти ҳажми кунига 3,4 миллион баррелга яқинлашмоқда.
Қайд қилинишича, Хитой, Ҳиндистон ва Туркия харидорларининг талаби нефть экспорти ҳажмини тўрт ҳафта ичида юқори даражага қайтишига ёрдам берган.
Россия энергетика вазирлиги маълумотларига кўра, март ойида нефть қазиб олиш ҳажми кунига 700 минг баррелга камайган. Бироқ, нефтни денгиз орқали экспорт қилиш ҳажми бу рақамларни тасдиқламаяпти. Сўнгги маълумотлар шуни кўрсатадики, нефтни қайта ишлаш ҳажми миқдори йил бошидан буён деярли ўзгармаган ва ўтган йилнинг апрель ойига нисбатан кунига 720 минг баррелга юқори бўлган.
Март ойида нефть қазиб олиш ҳажмининг қисқариши аллақачон экспорт рақамларида намоён бўлиши керак эди. Аммо бу содир бўлмади. Россия нефтни сақлаш учун етарли миқдорда омборхоналарга эга эмас.
2022 йил 5 декабрда Европа Иттифоқининг Россияга қарши нефть санкциялари кучга кирди. Шунга қарамай, Россия ўзи учун янги бозорлар – Ҳиндистон ва Хитойни «кашф этди».
2023 йил 17 апрель ҳолатига кўра, Россия нефть экспорти «урушдан олдинги» даражага етди.
Мавзуга оид
13:11 / 28.05.2025
NYT: Россия Запорижжя АЭСни ўз энерготизимига улашни режалаштирмоқда
10:23 / 28.05.2025
Давлат департаменти спикери: Россия Трампнинг сўзларини жиддий қабул қилиши керак
09:03 / 28.05.2025
WSJ: Трамп Россияга қарши санкцияларни кучайтириш ҳақида ўйлаяпти
21:34 / 27.05.2025